SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мавлуди шарифни нишонлаш
12.10.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Мавлуди шарифни нишонлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мавлуди шарифини нишонлашда ўтказиладиган мажлис ва анжуманлар ўз ичига Набий алайҳиссаломга айтиладиган саловотлар, Аллоҳ таолони улуғлаш, тиловати Қуръонлар ҳамда Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи амалларни олган хайрли, қурбат амалдир. Мавлуди шариф ўз ичига олган амалларни текшириб кўрадиган бўлсак уларнинг барчаси шаръан дуруст бўлган мустаҳаб амаллар эканини билиб оламиз, жумладан: Қуръони карим тиловати, Пайғамбаримиз (сав) нинг шамойилларини ўрганиш, у зотга саловотлар ва мақтовларни ўз ичига олган нашидлар айтиш, дуолар қилиш ва таомлар улашиш. Ушбу хайрли амаллар кўпинча Мавлуди шариф маросимларида қилинади, аммо шариат номақбул деб санаганларини мазкур маросимга қўшилиши тарафдори эмасмиз.

Мавлудни амалга ошириш тартиби ва вақти жиҳатидан хилоф бўлган баъзи бидъат амаллар борки, биз уларни қуйида баён қилиб берамиз.

Мавлуди шарифни нишонлаш жоизлигининг Қуръони карим ва суннати набавийдан далили

Биринчи далил:  Китоб ва суннатда келган баъзи анбиёларнинг туғилиш ерлари ва кунларининг улуғланиши. Жумладан, Одам алайҳиссалом яратилган жума кунини улуғланиши. Мисолларга келадиган бўлсак, Шаддод Ибн Увайсдан ворид бўлган Жаброил а.с. Пайғамбаримиз (сав)га Вифлием шаҳрида икки ракаат намоз ўқишга буюрдилар, сўнг: “Сиз қаерда намоз ўқиганингизни билдингизми, деб сўрадилар. Пайғамбаримиз (сав) “йўқ”, деб жавоб бердилар. Шунда Жаброил а.с.: “Сиз Исо алайҳиссалом туғилган шаҳарда намоз ўқидингиз”, деб айтди”. (Баззор, Абу Яъло, Табароний ривояти, Ҳайсамий “Мажмаъул завоид”да ривоят қилган. Ибн Ҳажар “Фатҳ”да келтирган (8/199).

Яна бир мисол:  Пайғамбарларга улар туғилган кунларида салом (тинчлик ва омонлик) Қуръони каримда келган, Аллоҳ таоло Исо алайҳиссалом ҳақида ҳикоя қилиб, “Менга туғилган кунимда салом (тинчлик-омонлик) бор”, деб марҳамат қилади. Энди айтинг, Муҳаммад (сав) дунёга келган кунларида саломга лойиқроқ эмасмилар? Қуръони каримда келган баъзи пайғамбар (ас)ларнинг туғилиш қиссаларини батафсил баён қиламиз.

Аллоҳ таоло Ўз каломида: “Батаҳқиқ, Биз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат! Албатта, бунда ҳар бир сабрли ва шукрли учун ибратлар бордир», деб юбордик.”(Иброҳим сураси 5 оят). Яна бир оятда: “Сен иймон келтирганларга айт. Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни кечирсинлар. Токи У зот бу қавмни касб қилиб юрган нарсалари учун мукофотласин. (Эй, Муҳаммад) сен мўминларга айт, улар ўзларига озор берган, келажакдаги Аллоҳнинг ҳисоб-китоб кунларидан ноумид бўлган кофирларни кечирсинлар.” (Жосия сураси 14 оят).

Ушбу икки оятнинг зоҳиридан Аллоҳнинг наздидаги кунлар бу шукр ва сабр қилиш кунлари экани маълум бўлади ва биз ушбу кунлардан умид қиладиган нарса бу Аллоҳ таоло у кунларга яширган барака бўлади, бу эса иккинчи оятда ирода қилинган нарса бўлиб у ҳақда аниқ айтилмоқда. 

“Аллоҳнинг кунларидан умидвор бўлмайдиганларни…”, деган оятни тадаббур қилайлик “Аллоҳ Ўзидан эмас балки Ўзининг кунларидан умидвор бўлмайдилар, дея марҳамат қиляпти”.  Аллоҳ таоло ушбу кунларни, уларда ато этаётган неъматлар маъносида айтмоқда, ваҳоланки ушбу кунлар Аллоҳнинг махлуқлари бўлиб, улар на фойда ва на зарар келтиради.

Аллоҳ таолонинг мана шу оятини яхшилаб тааммул қилиб кўринг: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати ва раҳмат-меҳрибонлиги билан – мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар.” (Юнус сураси 58 оят), Ҳазрати Мустафо с.а.в.нинг дунёга келган кунлари Аллоҳнинг фазлу марҳамати ва раҳмат-меҳрибонлиги эмасми? У зот (с.а.в) айтганлар: “Мен ҳидоят йўлини кўрсатувчи раҳматдирман”. У зот (сав)нинг дунёга келган кунларини эслайдиган бўлсак, биз мандуб ишни қилган бўламизми ёки қайтарилган ишними? Хусусан, Мавлудун набий каби мажлислар инсонларда набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббатни пайдо қилади ҳамда у зотнинг ташқи кўринишларига оид бўлган ҳамда юксак ахлоқий сифатларини уларнинг эсларига солади.

Иккинчи далил:

Абу Лаҳаб ўзининг Сувайба Аласламийя номли чўрисини Набий (сав) дунёга келганларидан хурсанд бўлиб озод қилиб юборганликлари қиссаси. Урва ибн Зубайр айтади: «Сувайба Абу Лаҳабнинг чўриси эди, Абу Лаҳаб уни озод қилди. Сувайба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳаб ўлганидан сўнг оила аъзоларидан бири (ота бир, она бошқа укаси Аббос розияллоҳу анҳу) тушида Абу Лаҳабни жуда ёмон бир аҳволда кўрди ва: «(Ўлимдан сўнг) нима топдинг?» деди. Абу Лаҳаб: «Сизлардан кейин (роҳат-фароғат) топмадим, фақат Сувайбани озод қилганим учун менга мана бунда сув берилди», деб қўлининг бош бармоғи билан кўрсатгич бармоғи орасидаги чуқурчага ишора қилди». Қуръони карим мазаммат қилган киши ҳақида азоб енгиллатилаётган бўлса, энди Пайғамбаримиз с.а.в.нинг Мавлудидан хурсанд бўлган муваҳҳид ҳолида вафот этган мўмин киши ҳақида нима деб ўйлайсиз!? Бу гапни яна қориларнинг ва муҳаддисларнинг шайхи Ҳофиз Шамсиддин ибн Жазарий ўзларининг “Арфу таърийф билМавлуди шарийф” номли китобларида зикр қилиб, қайд қилганлар.
Давоми бор ….

Рустам Охунжонов таржимаси
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби

What you can read next

МУЛЛА АЛИЙ АЛ-ҚОРИ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ – ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ҲИМОЯЧИСИ.
Мулла Али ал-Қори ҳақидаги маълумотлар ва у зотнинг устозлари
Рўзадор учун икки хурсандчилик бор
Рўзадор кишининг кун тартиби
Сохта салафийлар ва карромийлар
Сохта салафийлар ва карромийлар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP