Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш аҳолимиз, айниқса ёш авлоднинг соғлиғини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида спортга катта эътибор берилади. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида улар ўртасида шахмат, тош кўтариш, кураш, футбол ва стол тенниси бўйича “Баркамол авлод” спорт мусобақаси мунтазам равишда ўтказилиб турилади. Унда ғолиб бўлган талабалар Республика босқичига йўлланма олиб ушбу босқичда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.
Билим юртида 11-12 октябр кунлари “2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да ўтказиладиган тадбирлар режасига асосан “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида барча курс талабалари иштирокида курслараро футбол спорт мусобақаси ташкил этилди. Тўртта курс талабалари 10 та жамоага бўлиниб ўзаро беллашдилар. Мусобақага билим юрти мудири М.Насриев, мудир муовини А.Ғаниев, гуруҳ раҳбарлари, мударрислар ва барча курс талабалари ташриф буюрдилар. Мусобақа ўйинлари жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. Ушбу мусобақанинг финал босқичида 4-А курс ва 4-Б курс жамоалари беллашиб, 1:3 ҳисобида 4-Б курс жамоаси ғалаба қозонди. Ўтказилган мусобақадаги ғолиблар дипломлар, билим юрти кубоги ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Маънавият ва маърифат ишлари
бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев






