SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди
12.09.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди

Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (1)
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (2)

           Ҳар душанба куни “Кўкалдош” таълим муассасаси талабалари ўқув ҳафтасини “Ахборот ва мураббийлик соати” дарси билан  бошлайдилар. Бунда ўқувчилар ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган муҳим воқеалар, сиёсий-ижтимоий ва илмий-маданий соҳалардаги янгиликлар билан танишиб, устозлардан уларга нисбатан муносабат эшитадилар ва ўз қарашларини изҳор қиладилар.

Бугун “Ахборот ва мураббийлар соати”да таълим муассасаси раҳбарияти  2022-2023 ўқув йили таълим муассасасига қабул қилинган 1-курс талабалари билан “Диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (3)
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (4)

Унда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг роли ва вазифалари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг функциялари мисоллар билан тушинтириб ўтилди. Юқорида санаб ўтилган ташкилотларнинг давлат ва дин ўртасидаги муносабатларни тартибга солишдаги ўрни ва аҳамияти таъкидланди. Яқинда ўқишни бошлаган биринчи курсларга мақсадни аниқ қўйиб шунга интилиш ва келажакда етук мутахассис бўлишга тарғиб қилинди.

Таълим муассасаси томонидан ҳар йили анъанага айланган “Қуръон” мусҳафи китоби ҳар бир талабага берилди.

Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (5)
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (6)
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (7)
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (8)

Шунингдек, бошқа гуруҳларда ҳам  “Инсон одоби билан гўзал” мавзусида ахборот-мураббийлик соати бўлиб ўтди.

Ахборот-мураббийлик соатида гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг узаро муносабатларида – ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор, дустлик, ҳамжихатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим эканликлари, талабалар ўзаро муносабатларида инсон кадр-кимматига ҳурматсизлик килиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интеллектуал мулкини ўзлаштириб олиш, куполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш катъиян ман этилиши ҳақида айтиб ўтишди.

Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (9)
Таълим муассасаси раҳбарияти билан биринчи курсга қабул қилинган талабалар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди (10)

Ундан ташқари гуруҳ раҳбарлари талабаларнинг таълим муассасаси худудида, масжид ва аудиторияда, ахборот-ресурс марказида, талабалар турар жойларида, спорт мажмуаларида, маданият саройи ва боғида оммавий тадбирлар утказиш жойларида шунингдек:
 – турли давраларда узининг намунавий хулки ва билими билан таълим муассасаси ҳақида юксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;

– доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларни чуқур англаш;

– таълим муассасаси манфаати, унинг шаъни ва шонли анъаналари, обрўси ҳамда нуфузи туғрисида қайгуриш, уларни саклаб колишга жонкуярлик қилиш ҳамда уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ҳақида йиғилган талабаларга айтиб ўтишди.

Ахборот – мураббийлик соати якуний қисмида гуруҳ раҳбарлари талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб бердилар.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати

What you can read next

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз...” туркумидан
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 20 – ҳадис
Makkani koʻkalamzorlashtirish loyihasi ishga tushirildi
Makkani koʻkalamzorlashtirish loyihasi ishga tushirildi
Мутолаада шеърият
Мутолаада шеърият

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP