“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёшлар билан амалга ошириладиган диний-маърифий, ахборот ва ташкилий ишлар тадбирлар режаси»га мувофиқ ҳамда “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари: Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, адашган оқимларга раддия бериш кўникмалари ва услублари” махсус курси асосида – “Қуръон ва суннатдан тўғридан-тўғри ҳукм олишга ким ҳақли? Исломда “фатво” тушунчаси ва фатво бериш шартлари” мавзусида таълим муассасаси мудир ўринбосари А.Ғаниев ва ўқитувчи Ж.Холмўминов иштирокида 3-курс талабаларига давра суҳбати бўлиб ўтди. Маърузада Фатвонинг луғавий, истилоҳий маънолари, фатво сўраш одоблари, лаёқатли кишидан шаръий ҳукм ҳақида сўралса унга қўйиладиган шартлар, фатвонинг шариатдаги ўрни, ҳозирги кундаги ихтилофли масалаларнинг шу мавзуга алоқадор жиҳатлари айтиб ўтилди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






