ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
12.01.2019 / - Мақолалар, Тафсир, Янгиликлар

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 19-оят

 

فَإِنْ حَاجُّوكَ فَقُلْ أَسْلَمْتُ وَجْهِيَ لِلَّهِ وَمَنِ اتَّبَعَنِ وَقُلْ لِلَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ وَالْأُمِّيِّينَ أَأَسْلَمْتُمْ فَإِنْ أَسْلَمُوا فَقَدِ اهْتَدَوْا وَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلَاغُ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ  سورة آل عمران—20

Агар сен билан тортишсалар: “Мен юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!” деб айт. Ва китоб берилганларга ва саводсизларга: “Исломга кирдингизми?” деб айт. Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар. Агар юз ўгирсалар, сенинг зиммангда етказиш, холос. Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир (Оли Имрон сураси 20-оят).

Бу ерда Аллоҳ таоло аҳли китоб ва улардан бошқа ғайридинлар билан қандай мужодала қилишни ўргатди. “Агар аҳли китоб ёки бошқалар билан тавҳид борасида мужодала қиладиган бўлсанг, уларга: “Ибодатимни ягона, шериги йўқ, аёли ва болалари йўқ бўлган зот Аллоҳ таолога холис қилдим. Бу мен ва менга эргашганларнинг тутган йўлидир” деб айт!» деб, таълим берди. Бунга ўхшаш Аллоҳ таолонинг яна бир ояти каримаси бор. Юсуф сурасида “Бу менинг Аллоҳга чақирадиган йўлимдир. Мен ва менга эргашганлар аниқ ишончдамиз” деб, марҳамат қилган. Буларга ўхшаганлар билан мужодала қилишдан фоида йўқ. Чунки, Аллоҳ таолонинг ягона зот эканлигига очиқ-ойдин далиллар қоим бўлган, адашганларнинг ҳар хил шубҳалари эса ботиллиги ҳам аниқ-равшан бўлган.

Оятга эътибор бериб қарайдиган бўлсак, Аллоҳ таоло “Мен юзимни Аллоҳга таслим этдим ва менга эргашганлар ҳам!” деб, айт деди. “Менга эргашганлар ҳам” – бу зотлар саҳобайи киромлардир. Гувоҳи бўламизки, Аллоҳ таоло саҳобаларни ҳар жойда ўрнак қилиб кўрсатади. Аҳли китоб бўлсин ёки ғайри дин бўлсин уларга саҳобалар ҳар доим ўрнак қилиб кўрсатилган.

Исломга кирганлар ҳақиқатда ҳидоят топганликлари ҳақида ҳам Аллоҳ таоло хабар бермоқда: “Агар Исломга кирсалар, бас, батаҳқиқ, ҳидоят топдилар”.

Аллоҳ таоло барчаларимизни исломда собитқадам бўлишлигимиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг суннатларини бекамикўст бажармоқлигимизни насиб қилсин!

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Абдуссами Эргашев  манбалар асосида тайёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ТАРБИЯГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ !
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан
Набавий хулқ асослари (Шамоилул Мустафо)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори