ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
11.08.2020 / - Мақолалар

Мазҳаб ҳақида мўмин-мусулмонлар нималарни билиш керак?.

Мазҳабни тўғри тушиниш ва унинг заруратини англаб етмоқ  учун мўмин-мусулмонлар аввало “Мазҳаб” калимасининг луғавий ва истилоҳий маъносини билган ҳолда, мазҳабнинг келиб чиқиш тарихини билиш керак бўлади. Мазҳабни тўғри тушунишда мазҳаб бошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида маълумотларга эга бўлиш лозим бўлади. Унда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг маноқиби, илмда қанчалик юксаклигини ва олимларнинг у зот тўғрисида айтган сўзларини билиш аҳамият касб қилади. Сўнра мўмин-мусулмон бир мазҳабни маҳкам ушлаган ҳолда эргашиш зарурати ва мазҳабсизликнинг салбий оқибатларини билиш зарур бўлади. Шу билан бирга ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзал эканлигини билиши лозим бўлади.

Мазҳабнинг луғавий ва истилоҳий маъноси

Мазҳаб калмаси арабча сўз бўлиб, уни луғат китобларида: “المذهب لغة محل الذهاب وزمانه” яъни: “Мазҳаб луғатда борадиган макон (йўл) ва замон” -деб баён қилинади.

Муфтий Муҳаммад Саид ал-Мужададий ўзнинг “Ат-таърифат ул-фиқҳия” асарида: “المذهب الدين”  яъни, “Мазҳаб диндир”-деб таъриф беради.

Ушбу таърифга кўра мазҳабни дин маъносида тушинамиз. Алллоҳ таолонинг ҳузирида мақбул бўлган, Аллоҳ таоло рози бўлган дин ислом динидир. Аллоҳ таоло бу динни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломга ваҳий орқали нозил қилди. Сўнра бу дин Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломдан саҳобалар ва тобиъинлар силсиласи билан бизгача етиб келди. Дин илмлари мужтаҳид имомлар даврида мактаб ва мадраса тартибида шаклланди. Мужтаҳид имомларнинг қуръон, суннат ва ижмоъ билан даллиланиб, дин илмлари тартибланган китоб ҳолида жамланишни бошлади. Мужтаҳид имомлар Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан саҳоба ва тобеъинлар силсиласи билан олган дин илмларини ўрганишда ва уларни тартиблашда жидди-жаҳд қилганлари учун “Мужтаҳид” деган ном қазондилар. Шунинг бу дин мужтаҳид имомларга нисбат берилиб, “Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ мазҳаби”, “Имом Молик раҳматуллоҳ алайҳ мазҳаби”, “Имом Аҳмад раҳматуллоҳ алайҳ мазҳаби” ва “Имом Шофиий раҳматуллоҳ алайҳ мазҳаби” деб мужтаҳид имомларга нисбат берила бошланди. Мазкур мужтаҳид имомларнинг ҳаммаси омонатдорлик билан қуръон, суннат ва ижмоъ асосида ижтиҳод қилдилар. У имомлар ўз нафсининг раъйи билан, ёки тарафкашлик ва шунга ўхшаш нарсаларни ўз ижтиҳодига асло аралаштирмаганлар.

Демак, мазҳаб “Дин” маъносида экан, динда фақат пайғамбар алайҳис салом эргашаш лозим, пайғамбар алайҳис саломдан бошқага эргашиш “Куфр” бўлади. Айни вақтда мужтаҳид имомлари пайғамбар алайҳис салом эргашишга ҳолда ижтиҳод қилганлар, шунинг учун мужтаҳид имомларнинг сўзни олиш ва унга амал қилиш пайғамбар алайҳис саломга эргашиш деб билиш керак.

Мужтаҳид имомлар баъзи фаръий масалаларда бир-биридан фарқли ижтиҳоди мавжуд. Бу тўғрисида имом Абулбаракот Насафий раҳматуллоҳ алайҳ ўзларининг “Мустасфо” китобларида:

إذا سئلنا عن مذهبنا ومذهب مخالفنا قلنا وجوبا: مذهبنا صواب يحتمل الخطأ، ومذهب مخالفنا خطأ يحتمل الصواب

“Ўз мазҳабимиз ва мухолифларимизнинг мазҳаблари ҳақида сўралсак, шундай дейишимиз вожиб: бизнинг мазҳаб тўғри, лекин хато бўлиш эҳтимоли бор, мухолифларимизнинг мазҳаби эса хато, лекин тўғри бўлиш эҳтимоли бор” –дейди.

Дунё мусулмонларининг кўпи, хоссатан бизнинг юртимизда қадимдан Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг ижтиҳоди, яъни ҳанафий мазҳабига амал қилинади.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ тўлиқ исмлари Нўмон ибн Собит ибн Зуто раҳматуллоҳ алайҳдир.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳижрий 80-йилда Куфада туғилиб, 150-йилда ўша жойда вафот этганлар. Демак, саҳобалардан 1500 яшаган Куфа шаҳрида тобеъин ва таба тобеъинлар даврида яшаб, илм ўрганиб, мужтаҳид даражасига эришганлар. Устозлари улуғ тобеъинлардир. Шундай замонда барча томонидан имом деб тан олиниши учун шубҳасиз Қуръон ва ҳадис илмлари бўйича беназир бўлиш лозим. Бу гапимизнинг тасдиғини ўша даврнинг энг етук уламолари гапларидан келтирилган иқтибосларда кўришингиз мумкин.

Имом Молик раҳматуллоҳ алайҳдан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳни кўрганмисиз деб сўралганда: “Ҳа, агар шу устунни тилло демоқчи бўлса, унга ҳужжат топа оладиган даражада эканини кўрдим” деганлар.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳ алайҳ: Фиқҳда барча Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳга боқиманда, яъни муҳтождир.

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳ алайҳ: Бир масалада уч одамнинг иттифоқи бўлса, унинг хилофига қулоқ солинмасин. Улар: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ, Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳ, Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳ алайҳ. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ уларнинг ичида қиёсга энг ўткири, Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳ одамлар орасида асар (ҳадис)ларга энг пешқадами, Муҳаммад раҳматуллоҳ алайҳ эса араб тилига энг кучлиси”

Муҳаддис Абу Довуд раҳматуллоҳ алайҳ: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ имом эдилар. Молик раҳматуллоҳ алайҳ имом эдилар, Шофеъий раҳматуллоҳ алайҳ имом эдилар.

Алий ибн Маданий: “Саврий, ибн Муборак, Ҳаммод ибн Зайд, Вакиъ ибн Жарроҳ, Уббод ибн Аввом, Жаъфар ибн Авнлар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳдан ҳадис ривоят қилиб, у зотнинг ишончли, адолатли эканликларини айтишган”.

Мударрис Жалолиддин Холмўминов тайёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Инъом ва истидрож орасидаги фарқ
Ота-онага ҳурмат кўрсатиш ва итоат қилишнинг мукофоти нима?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори