SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Қуръон ёдлаш фазилати.
11.06.2022 / Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari

Қуръон ёдлаш фазилати. (2 – қисм)

Уламоларимиз Қуръони каримни ўқитган ва ўқиган зотларни Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифалари деб атаганлар.

Мусулмон халқлар тарихига назар солсак, ушбу ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келингани гувоҳи бўламиз. Мусулмонлар ҳар қандай қийин шароитда ҳам, ҳаётларини хавф-хатарга қўйиб бўлса ҳам Қуръони каримни ўрганганлар ва ўргатганлар. Иншааллоҳ, қиёматгача шундоқ бўлгай.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади. Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир», дедилар»[1]..

Ушбу ҳадиси шарифда Қуръони каримга моҳир бўлиш учун тарғиб қилинмоқда.

Қуръони каримга моҳир бўлганлар учун олий мақом ваъда қилинмоқда.

Қуръони каримга моҳир бўлганлар Қуръони каримга масъул қилинган Аллоҳ таолонинг ҳузурида мукаррам ва ўта ҳурматли фаришталар билан бирга бўлишлари таъкидланмоқда.

«Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифнинг давомида:

«Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир», дедилар».

Аллоҳ таоло турли бандаларига турли қобилият ва турли имкониятлар берган. Бандалар ичида ўткир қобилиятли ва яхши имкониятли бўлганлари Аллоҳ таолонинг ёрдами ила Қуръони каримга моҳир бўлиб мазкур олий мақомига эришадилар.

Аммо баъзи бандалар ўткир қобилиятли бўлмасликлари ва яна бошқалари имкониятли бўлмасликлари мумкин. Уларнинг рағбатлари бўлса ҳам Қуръони каримга моҳир бўла олмайдилар. Унда нима қилиш керак?

Ундоқ ҳолда ҳам Қуръони каримни ўрганишга ҳаракат қилавериш керак. Чунки бу ҳадиси шарифда Қуръони каримни ўқишда қийналган кишига қийналмаган кишидан кўра икки баробар кўп ажр берилиши ваъда қилинмоқда.

Ушбу маънолардан келиб чиқиб, ҳар бир мусулмон, ким бўлишидан қатъий назар Қуръони каримни кўпроқ ўрганишга уриниши керак бўлади.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон қироат қиладиган мўминнинг мисоли утружжага[2] ўхшайдир. Унинг ҳиди хушбўй, таъми ширин.

Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмога ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми ширин.

Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг мисоли райҳонга ўхшайдир. Ҳиди хушбўй, таъми аччиқ.

Қуръон ўқимайдиган мунофиқнинг мисоли ҳанзалага–аччиқўтга ўхшайдир. Ҳиди йўқ, таъми аччиқ», дедилар».[3]

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, ҳудди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар».[4]

Бу ҳадиси шарифда васф қилинаётган кўриниш қиёмат куни жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда:

«Қуръон соҳибига, қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни, жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, қироат қилиб кўтарилавер,

«Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, ҳудди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир», дейдилар.

Қуръони каримни тартил қилиш секин, шошилмай, дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони каримни қандоқ ўқиган бўлса ўшандоқ ўқиб, мартаба зинасидан кўтариб бораверади. Агар у Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб охирги ўқиган ояти тугаган ерда бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон қиёмат куни келиб:

«Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди.

Бас, унга каромат тожи кийдирилади.

Сўнгра у яна:

«Эй Роббим, зиёда қил» дейди.

Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади.

Сўнгра у яна:

«Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди.

Бас, У зот ундан рози бўлади.

Сўнгра унга:

«Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади».[5]

Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда. Ҳа, Қуръони карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига, Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан. Шунинг учун ҳам Қуръони каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

Абу Довуднинг ривоятида:

«Ким Қуръонни ўқиса ва унда бор нарсага амал қилса, унинг отасига қиёмат куни зиёси бу дунёдаги уйларда бўлган қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг», дейилган.[6]

Яъни, Қуръони каримни ўқимаган отага шунчалик такрим ва ташриф бўлса, Қуръони каримни ўқиган ва унга амал қилганнинг ўзига қанчалар такрим ва ташриф бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин. Шундоқ бўлганидан кейин ҳар бир ота-она ўзининг ҳар бир боласига Қуръони каримни ўқитиши орқасидан қанчалик мартабаларга эришиши мумкинлигини ҳис қилган ҳолда таълим бериши лозим бўлади.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло кимни Қуръон ва менинг зикрим мендан (нарсаларни) сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман. Аллоҳнинг каломининг бошқа каломлардан фазли ҳудди Аллоҳнинг ўз махлуқотларидан фазлига ўхшайдир, дейди», дедилар».[7]

Бу ҳадиси қудсий ҳисобланади. Чунки унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз иборалари билан Аллоҳ таолонинг айтган гапларини нақл қилмоқдалар.

Бир одам Қуръони Карим қироати билан ва Аллоҳ таолонинг зикри билан бўлиб, ўз ҳожатларини сўраб дуо қила олмай қолди.

Унинг ҳожати бор эди. Аммо Қуръони Карим тиловат қилиш билан овора бўлиб, ёки бўлмаса, зикруллоҳ билан овора бўлиб ўша ҳожатини Аллоҳ таолодан сўрай олмади.

Ана ўша одамга Аллоҳ таоло ўзидан ҳожатини ёлбориб сўраб илтижо қилганларга бергандан кўра афзал нарсаларни берар экан.

«Аллоҳ таоло кимни Қуръон ва менинг зикрим мендан (нарсаларни) сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дейди.

Бундай афзалликнинг сабаби бор. Чунки:

«Аллоҳнинг каломининг бошқа каломлардан фазли ҳудди Аллоҳнинг ўз махлуқотларидан фазлига ўхшайдир».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи­линади:

«Бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси амал Аллоҳга энг маҳбуб?» деди.

«Тушиши билан қайта жўнайдиган», дедилар.

«Тушиши билан қайта жўнайдиган нима?» деди.

«Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб келиб, тушиши билан яна бошдан жўнаб кетадиган», дедилар».[8]

Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатлардан кейинги энг афзал ибодат Қуръони карим тиловатидир. Шунинг учун Қуръони каримни аввалидан ўқиб охирига етиб, хатм қилган одам яна аввалидан бошласа, ушбу ҳадисда мадҳ қилинган сифатга эга бўлар экан. У Аллоҳга энг маҳбуб бўлган амални қилган бўлар экан. Тушиши билан қайта жўнайдиганган бандалар сафидан ўрин олар экан.

Ким Аллоҳ учун энг маҳбуб бўлган амални қилишни истаса, Қуръони каримни тиловатини пухта ўргансин. Уни аввалидан тажвид билан ўқиб келиб, хатм қилишга ва яна дарҳол бошидан тиловат қилишни бошлашга одатлансин.

Шунинг учун ҳам уламоларимиз ва машойихларимиз ўз шогирд ва муридларига ҳудди шу ишни доимий қилишга одатланиш тарбиясини берадилар.

Шунинг учун ҳам қориларимиз Рамазони шарифда таровеҳ намозларида Қуръони каримни хатм қилиб бўлганларида, Нас сурасини ўқигандан кейин, дарҳол Бақара сурасидан бир оз тиловат қилиб якунига етказадилар.

Ғуломов Фатҳуллоҳ Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4 курс талабаси


 

[2]Утружжа–грейпфрут, ўзи чиройли, таъми ширин ва ҳиди хушбўй мевадир. Лисанул-ароб Маккаи Мукаррама.: Нади Маққатус-Сақафил-Адаби, 2001.  

[3]Жалолиддийн Суютий. Итқон фии улумил Қуръон, Қоҳира. Мабъатул Ҳижозий,1941.

[4]Имом Нававий.Ат-тибён фи адаби ҳамалатул Қуръон. Дамашқ: Мактаба дори-л-фарфур, 1997.-Б.76.

[5]Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ал-жомиъ ас-саҳиҳ. Таржимон: Абдулғани  Абдуллоҳ.. Тошкент. Қомуслар бош таҳририяти,1992.-Б.135.

[6]Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад. Сайланма. Тошкент Ислом Университети нашриёт-матбаа бирлашмаси. Тошкент. 2008. –Б.204

[7] Муҳаммад Луқмон. Рошшул барод шарҳ Ал-адаб ал-муфрад. Риёз. ҳ-1426. – Б.57.

[8] Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Ал-жомиъ ас-саҳиҳ. Таржимон: Абдулғани  Абдуллоҳ.. Тошкент. Қомуслар бош таҳририяти,1992.-Б. 3.

What you can read next

Устозлар ҳурмати - аждодларимиз мероси.
Устозлар ҳурмати – аждодларимиз мероси.
Zahar
Gilos daraxti
Диққат, Рамазон!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP