
Заминимиздан кўплаб мутафаккир олимлар, шоирлар ва жаҳонгашта саркардалар етишиб чиққан. Улуғ аждодларимизнинг ҳаётларини ҳаққоний таништириш бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мумтоз адабиётимизни асл ҳолида тиклаш ва уларга етказиш адабиёт соҳаси мутахассислари олдида турган долзарб масалалардан бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Буюк ўзбек шоирлари ва мутафаккирлари ҳисобланган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўлмас асарлари мана, бир неча асрлардан буён ҳалқимизнинг маънавий эҳтиёжини қондириб келмоқда. Мазкур шоирларнинг асарларига бўлган талаб ва эҳтиёж бирор асрда ҳам кам бўлмаган.

2019 йили 9 февраль куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудига 578 йил тўлиши ҳамда улуғ ўзбек шоири, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 536 йил тўлиши муносабати билан “Ғазал мулкининг султони”, “Буюк давлат арбоби Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси” мавзуларида бадиий кеча бўлиб ўтди. Унда билим юрти мудири М.Насриев, мудир ўринбосарлари, мударрислар, ҳодимлар ва барча талабалар иштирок этди. Тадбирга машҳур ҳофиз марҳум Фаттоҳхон Мамадалиев сулоласининг давомчиси Фазлиддин Мамадалиев таклиф этилди.

Талабалар буюк мутафаккирларимиз ижод намуналаридан ғазал, рубоий ва шеърлар ўқиб бердилар. Адабиётимизнинг етук намоёндалари ҳисобланган бу буюк алломаларимизнинг қаламига мансуб асарлар ва бу буюк алломаларга атаб ёзилган бадиий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.
Бобокалонаримизни хотирлаб эҳсон дастурхони ёзилди, Қуръони карим тиловати билан уларнинг руҳи покларига савоблари бағишланди.


Тадбирнинг иккинчи қисмида билим юрти мударрис ва талабалари Ўзбек Миллий Академик театрида “Алишер Навоий” драмасини томоша қилишга боришди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати




