“Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Заковат интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Ўйинда ҳар бир курсдан биттадан жамоа ва ҳар бир жамоада олтитадан иштирокчи қатнашди.



Ўйин янада қизиқарли бўлиши учун устозлардан ҳам бир гуруҳ қатнашди. Ўйин қуйидаги 8 та шарт бўйича ўтказилди:
1. Расмли саволлар
2. Тест
3. Кино
4. Мантиқ
5. Футбол
6. Она тили
7. Омихта (аралаш) Юқоридаги шартларнинг номидан ҳам ўйин қанчалик қизиқарли ва креатив ташкил этилганини билиб олиш мумкин. Ўйин қизғин давом этди, жамоалар саволларнинг аксарига тўғри жавоб бердилар ва ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини яхши намойиш этдилар.



Ўйин сўнгидаги жамоаларнинг баллари бир-биридан деярли фарқ қилмади. Шундай бўлсада, кичик тафовут билан 302-гуруҳ жамоаси биринчи ўринни эгаллади.





