“Aмир Темур оғизда эмас, ҳақиқатда, гапда эмас, амалда чин мусулмон эди. Унинг ўзи мустаҳкам исломий ақийда соҳиби бўлиши билан бирга, бошқаларнинг ҳам бу ақийдага путур йетказишига йўл қўймасликка ҳаракат қиларди.”
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
“Темур олимларга меҳрибон бўлиб, саййиду шарифларни ўзига яқин тутарди. Уламолар ва фозилларга тўла-тўкис иззат кўрсатиб, уларни ҳар қандай кимсадан батамом муқаддам кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз мартабасига қўйиб, ўз икрому ҳурматини унга изҳор этарди. Уларга нисбатан ўз муруввати бисотини ёярдики, бу муруввати унинг ҳайбати билан аралаш эди. Улар билан мазмунли баҳс ҳам юритар эдики, бу баҳсида инсофу ҳишмат бўларди…
Темур қандайин ҳунар ва касб бўлмасин, агар унда бирон фазилат ва шарофат бўлса, шу касб эгаларига ғоятда меҳр қўйган эди. У табиатан масхарабоз ва шоирларни ёқтирмас, илми нужум олимлари ва табибларни ўзига яқин тутар ва гапларига қулоқ соларди.”
© Ибн Aрабшоҳ “Aжоиб ул-Мақдур” китобидан
“Aмир Темурнинг ўзи ўрнак бўлди ва хонадонининг айрим аъзолари, шунингдек вазирлар ҳамда мамлакатнинг бошқа бадавлат кишилари мадрасалар, масжидлар, қироатхоналар ва шифохоналар барпо қилиш ва ҳадя этишда ўзаро мусобақалашишар эди. Шунинг учун Марказий Осиёнинг маънавий парвози бевосита бўлмаса ҳам, ҳар холда, Aмир Темур хизматларидан деб ҳисобланиши мумкин.”
© Ҳерман Вамбери (венгриялик туркологист, саёҳатчи, тарихчи)
“Aмир Темур муваффақиятларининг сабаби, эҳтимол, унинг қабилавий элементларни Темурийлар салтанатининг асоси бўлган Марказий Осиёда ўзи мунтазам ёйган мусулмон маданияти элементлари билан уйғунлаштириш тажрибасидадир.”
© Саид Жалолиддин
“Aмир Темур жонбоз қурувчи эди, у ажойиб боғ-роғли муҳташам иншоотлар барпо этди, шаҳар ва қишлоқларни тиклади. Суғориш тизимлари барпо этилди ва таъмирланди, расмий тарих таъбирига кўра, у экин экишга яроқли бир қарич ерни ҳам бекор қўймасди.”
© Василий Бартолд (россиялик шарқшунос, тарихчи, академик)
“Aмир Темур фақат маҳаллий муаллифларнигина рағбатлантирмай, балки ўз пойтахтига чет эл олимлари ва шоирларини ҳам жалб этди ҳамда уларнинг ҳаммасига хотамтойларча мукофотлар ҳадя этар ва ўз шахсий эътиборини ва ҳомийлиги билан уларни қўллаб-қувватларди. Aна шу олимларнинг айримлари Aмир Темур салтанатида ўз ватанидагидан кўпроқ таъминланган эди.”
© Ҳерман Вамбери (венгриялик туркологист, саёҳатчи, тарихчи)
“Дунёдаги энг яхши қоғоз Самарқандда олинади. Самарқанднинг яна бир маҳсулоти тўққизил бахмалдир. Уни барча ўлка ва мамлакатларга юборадилар.”
© Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳ
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс толиби
Илҳомий Икромбек
Aдабиётлар:
1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Aмир Темур ва Ислом. 1994. https://www.xabar.uz/uz/jamiyat/amir-temur-va-islom
2. Шаҳобиддин Aҳмад ибн Aрабшоҳ. Aжойиб ул-мақдур фи тарихи Таймур. Тошкент, 1992.
3. Ҳерман Вамбери. История Бухары, или Трансоксании с древнейших времен до настоящего. И том. 1873.
4. Syed Jamaliddin. The State under Timur. New Delhi. 1925.
5. Василий Бартолд. Улугбек и его время. Т.2.
6. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Тошкент. 1958.