SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тарбия қачондан бошланади?!
09.03.2020 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Тарбия қачондан бошланади?!

Фарзанд тарбияси ота-она ва жамият олдидаги энг зарур ва эътиборталаб вазифа ҳисоблайди. Фарзанднинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига болаликдан эътибор қаратиш лозим. Одамнинг инсон сифатида шаклланиши ҳам унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия олган болалар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб етишади.

Cолиҳ фарзанд киши ўз ортида қолдирадиган энг яхши бойликдир. Солиҳ фарзанд дунё ва охиратда ота-онасига фойда келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида шундай марҳамат қилганлар: “Киши вафот этса барча амаллари(нинг савоби) тўхтайди. Илло, уч нарсадан (савоби тўхтамайди): садақаи жория, фойдали илм ёки уни дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд”. Муслим ривояти.

Солиҳ фарзандга етишиш учун бир неча ишларни амалга ошириши лозим:

  1. Солиҳа аёл танлаш

Фарзандларини солиҳ, ота-онасига хизмат қиладиган, элу-юртига фойдаси тегадиган қилиб тарбиялашни истаган ота бўлмиш энг аввало солиҳа, инсофли, гўзал ахлоқли рафиқа танлаб олиши керак. Оиша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар.

Бўлажак рафиқа Худони таниган, эри ва фарзандларининг ҳаққини, оила ичида ўз ўрнини биладиган бўлсин. Оилангиз гўё ҳаёт мадрасаси. Сиз унда мудир, аёлингиз муаллима, фарзандларингиз бу мадраса талабалари. Агар бу муаллима солиҳа ва тақводор бўлса, талабаларингиз ҳам солиҳ бўлиб улғаяди.

  • Дуо қилиш

Аллоҳдан дунё ва охиратда раҳмат келтирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилиш лозим. Зеро, Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг дуоларини ўрнак қилиб кўрсатган: “Ўша жойда Закариё Роббига илтижо қилиб, деди: “Роббим, менга (ҳам) Ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан” (Оли Имрон сураси, 38-оят).

  • Луқмага эътибор бериш

Рўзғор учун сарфланаётган маблағ ҳалол, пок бўлиши, холис меҳнат билан топилган бўлиши лозим. Номақбул йўллар билан топилган, шубҳали луқмани емаслик ва оилани ҳам бундан асрамоқ зарур.

  • Жинсий яқинлик одобларига риоя қилиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аҳлига яқинлаша туриб: “Бисмиллаҳ, Аллоҳумма жаннибнаш шайтон, ва жаннибиш шайтона ма розақтанаа (Маъноси: Аллоҳнинг номи билан бошлайман, эй Аллоҳим, биздан шайтонни узоқ қилгин ва бизга ризқ қилиб берадиган нарсадан (фарзанд) дан ҳам узоқ қилгин)”, деб дуо қилса, сўнгра уларга фарзанд тақдир қилинса, шайтон фарзандга ҳеч қачон зарар беролмайди”, дедилар.

  • Туғилган фарзанднинг қулоғига азон айтиш

Фарзанд туғилганда қулоғига азон айтиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Абу Рофеъ розияллоҳу анҳу: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Ҳасан ибн Али туғилганда қулоғига азон айтаётганларини кўрганман”, дедилар.

  • Танглай кўтариш

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) айтади: “Менинг ўғлим туғилганида уни Набий (с.а.в.) нинг ҳузурларига олиб бордим. У зот унга Иброҳим, деб исм қўйдилар ва хурмо билан танглайини кўтардилар. Унинг ҳаққига барака тилаб, дуо қилганларидан сўнг уни қўлимга тутқаздилар”.

Ушбу ҳадиси муборакалардан тушуниладики, фарзанд туғилганда уни илмли, солиҳ, тақводор кишининг ҳузурига олиб бориб, фарзанд ҳаққига дуо қилишини ва гўзал исм қўйиб беришини сўраш одобдан экан.

  • Фарзандларга ёшлигиданоқ яхшилик ва хушмуомалани ўргатиш

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Фарзандларингизни иззат қилинг ва уларга чиройли одоб ўргатинг”.
Али карромаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Болаларингиз ва аҳли аёлингизга яхшиликни ва одобни ўргатинг”,-дедилар.

  • Хато қилганда танбеҳ бериш билан чекланиш

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Онам бир бош узумни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элтиб беришимни буюрдилар. Мен эса уни йўлда еб қўйдим. Кейинроқ онам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, у зотдан: “Абдуллоҳ сизга бир бош узумни элтиб бердими?” деб сўраб қолдилар. У зот: “Йўқ”, деб жавоб бердилар. Кейинчалик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон мени учратиб қолсалар: “Хиёнат, хиёнат!” дер эдилар”.

Муҳаммад Ҳусайн ҳадисни қуйидагича шарҳлайдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болани айблаш ниятида эмас, шунчаки ҳазил йўли билан унинг эътиборини омонатга хиёнат қилмасликка қаратмоқчи бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларини икки мартадан такрорлаганлари эса, хатога йўл қўйган болани келгусида бундан эҳтиёт бўлишни эслатиш учун бўлган. Бу иш ҳалоллик билан боғлиқ бўлгани учун Пайғамбар алайҳиссалом болани оғринтирмаган ҳолда сўзларни такрорлашдан фойдаланганлар”.

  • Фарзанд тарбиясида аёлнинг ўрни

Аёлнинг ҳамиша тоза, покиза юриши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб юриши туғилажак фарзандининг келгусида тарбияли, одобли бўлиб етишишида муҳим омилдир. Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси борасида оилада онанинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Фарзандга меҳр деган улуғ туйғуни онадан бошқа ҳеч ким бера олмайди. Эр киши кўпроқ рўзғор ташвиши билан овора бўлади. Бу хислатни Аллоҳ таоло эркак табиатига сингдирган бўлиб, ушбу илоҳий вазифани амалга ошириш учун эр кечаю кундуз меҳнат қилади.

Аёлнинг жисмоний имкониятлари эркакларга қараганда озлиги, ҳар хил фитна ва хавф-хатарлардан узоқ бўлишини эътиборга олиб кўпроқ оиласи, фарзандлари ва илм олишга вақт ажратиши учун Аллоҳ таоло унга муносиб имконият берган. Бу – унинг уйи, оила давраси. Демак, аёл – оиланинг бекаси, рўзғорнинг ишбошиси, фарзандлар тарбиячисидир. Унинг учун бундан кўра фазилатли, савобли иш йўқ. Наби соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёл киши эрининг уйида бошлиқдир. У ўз қўл остидагиларга масъул” Бухорий ривояти.

Ш.Камолов, “Кўкалдош” ислом билим юрти мударриси.

What you can read next

НАМОЗДА ИМОМ ОРҚАСИДА ИҚТИДО ҚИЛГАН ОДАМНИНГ ҚИРОАТ ҚИЛИШИНИНГ КАРОҲИЯТИ
Намозда имом орқасида иқтидо қилган одамнинг қироат қилишининг кароҳияти
Зайд ибн Ҳориса ва осмондан тушган фаришта
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу (2-қисм)
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради 
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига боради 

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP