Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкил этилиши” мавзусида семинар треннинг ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази етакчи илмий ходими Шайх Абдулазиз Мансур, Муфтий Бобохоновлар жамғармаси директори маслаҳатчиси Амирсаидхон Усмонхўжаев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов, “Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA” кафедраси мудири Неъматулла Мухамедов, кафедра профессори Саидакбар Агзамходжаев, Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар қатнашдилар.

Семинар-тренингда Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасидан мударрис ва ходимлар ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






