SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ХОТИРА – МУҚАДДАС
08.05.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Хотира – муқаддас

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотирлаш бу ҳар бир инсоннинг яқинларини қадрлаш, бу оламдан ўтиб кетган инсонларни эслаш ва уларнинг хаққига дуо қилишдир. Халқимизда “қадр этган қадр топади”, деган нақл бор. Ҳақиқатдан ҳам, инсон ўзгаларга самимиятда бўлиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатса, ўзи ҳам атрофдагиларнинг шундай муносабатига сазовор бўлади. Ватан равнақи, халқ осойишталиги учун хизмат қилган эл фидойилари эса эзгу амаллари сабаб умрбод кишилар ёдидан ўчмайдилар. Номлари ҳамиша эъзоз билан тилга олиниб, хотиралари мангуликка муҳрланади.Эътироф этиш жоизки, мустақил юртимизда ҳар йили 9 май –“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ушбу осойишта кунларга етиб келишимизда меҳнатини аямаган, тинч ва осуда ҳаёт учун жонини беришга ҳам тайёр бўлган инсонлар хотирланади, авлодларга ибрат сифатида ёдга олинади. Шу билан бирга, бугунги озод ва фаровон кунларга етиб келишимизда ўз ҳиссаларини қўшган нуроний сиймоларимиз зиёрат қилиниб, уларнинг ўтмиш хотираларидан тингланади.

Мана бир неча йилдирки, мустақил Республикамизда 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кун нафақат жанг майдонларида қурбон бўлганларни хотирлаш, балки фронт ортида фидокорона меҳнат қилган табаррук ёшдаги оталаримиз ва оналаримизга ҳам чексиз иззат ва эҳтиром кўрсатиш айёмидир. Шунингдек, она Ватанимизнинг тараққиётига муносиб улушлар қўшган барча фахрийларимизни эъзозлаш, қадрлаш байрамидир.

Хотира нафақат ўтмишни унутмаслик, балки бугунги ҳаётимизнинг қадрига етиш, эртанги кунни тўғри тасаввур этиш, демакдир. Хотира инсонни келажакка очиқ кўз билан қарашга ўргатади. Шу боис, бугунги ёшлар оталаримизнинг юртимиз эрки ва озодлиги, миллатимиз равнақи йўлида чеккан заҳматлари, кўрсатган жасоратларини унутмаслиги даркор. Қадрлаш эса, хонадонларимизга файз–барака бағишлаб, қилаётган эзгу ишларимизга оқ фотиҳа тилаб ўтирган қарияларимизнинг ҳурматини жойига қўйишдир. Зеро, мўътабар отахон ва онахонларимизни ҳаётлигида қадрлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Бу дунёдан ўтганларингизнинг яхши сифатларини эслангиз” – деганлар. Шундай экан, бизлар ҳар бир ўтганларнинг ажойиб фазилатларини эслаб, уларнинг яқинларидан хабар олиб, бирга хотиралаб, ҳамжиҳатликда, самимиятда бўлиб, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишимиз лозим.

Таъкидлаш лозимки, ўтган аждодларимизни ҳамиша хотирлаб, бизларга қолдириб кетган бой маданий–маърифий меросларини ўрганиб, уларни ҳозирги ҳаётимизга татбиқ этишимиз ҳозирги давр талабидир.

Хотираси инсонлар қалбида муқаддас сақланадиган одам, ўлимидан кейин ҳам барҳаёт бўлиб қолиш учун зарур ишни қилиб қўйган одамдир, дейишади. Хотира муқаддас деб шуни айтсалар керак.

Шукрки, она диёримиз дориломон кунларга етиб келди. Осмонимиз мусаффо, ҳуррият, эрк шабадалари эсмоқда. Хонадонларимизда оналарнинг аллалари, фарзандларнинг шодон кулгуси, кексаларимизнинг дуою тилаклари янграб турибди. Ёшларимизга ўзлари хоҳлаган илмларни, касб-ҳунарларни эгаллашларига кенг имкониятлар яратиб берилган. Инсонга бундан ортиқ яна нима керак, деб ўйлаймиз.

Энди биз ёшлар устозларимиз, боболаримиз таъкидлаганидек,  ота-боболардан мерос мана шу табаррук тупроқни кўз қорачиғимиздек асрамоғимиз, тинчлик неъмати ҳеч қачон осонлик билан қўлга киритилмаслигини, унинг ортида қанчадан қанча инсонларнинг, жасур ўғлонларнинг заҳмати борлигини унутмаслигимиз зарур.

Устозларимиз, уламоларимиз билан ташкиллаштирилган давра суҳбатларда, ҳар хил ижтимоий тадбирларда, дарс жараёнларида таъкидлаганидек, биз ёшларга берган таълим-тарбияларига мос равишда биз ёшлар мана шундай кунларнинг қадрига етиб, ўз касбимизнинг малакали мутахассислари бўлиб етишишимиз, Ватан, халқ манфаатини ҳар нарсадан устун қўйиб, порлоқ келажаги учун астойдил ҳаракат қилишимиз, ана шунда шу заминга, аждодларимизга муносиб бўлишимиз шарт.

Донишмандлар айтганидек: “Истиқлолдан баҳраманд авлодлар, албатта, бу йўлда ўзларини фидо қилган инсонларнинг хотирасини эслаши лозим. Хотира – бу, ўтганларни ёд этиш, Қадрлаш эса тирикларнинг иззат-ҳурматини уларнинг ҳаётлигида жойига қўя билмоқлик, меҳр ва эътибор кўрсатмоқликдир”. (Абдулла Орипов)

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот котиби
Рустам Ахунджанов

What you can read next

Истиқлол шарофати
Истиқлол шарофати
Шайх Шаъровийдан оммага илмий жавоб.
Шайх Шаъровийдан оммага илмий жавоб.
Ilm ahlini ulugʻlashning vojibligi hamda ularni tahqirlash va ozor berishdan ogohlantirish haqida
Ilm ahlini ulugʻlashning vojibligi hamda ularni tahqirlash va ozor berishdan ogohlantirish haqida

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP