“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-босқич талабалари учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат миллий кутубхонасига экскурсия ташкил қилинди. Экскурсиядан мақсад талабалар орасида мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир.





Маълумот учун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат миллий кутубхонаси — Ўзбекистондаги энг йирик кутубхона бўлиб, 1948-йилда Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан кутубхонага шоир номи берилган. Фондида 6,5 млнга яқин китоб бор; шундан 5,2 млн. китоб ва даврий нашрлар, 541,7 минг микрофилмлар, 2,073 млн. Илмий-техника адабиёти, 364,8 минг чет тиллардаги адабиёт, 33,9 минг техник норматив ҳужжатлар ташкил қилади. Улар орасида Ўзбек ва Шарқ мумтоз адабиёти намуналари (тўплами), жаҳоннинг 75 дан ортиқ тилларидаги китоблар мавжуд.
Келгусида бундай тадбирларнинг доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, у китобхонлик тарғиботи ва маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
И. Комилов
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Ахборот ресурс маркази бош мутахассиси





