Бугун, 7 сентабр куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги босқич машғулотларини бошлаш арафасидаги тингловчилар учун давра суҳбати ташкил этилди.






Давра суҳбатида билим юрти мудири М.Эркаев, билим юрти матбуот котиби Р.Охунжонов, «Қуръон карим ва тажвид» бўлими бошлиғи А.Давлетов ва устозлари қатнашдилар. Шунингдек, давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутахассиси Фаррух Элмирзаев таклиф этилди. Давра суҳбатида билим юрти мудири М.Эркаев «Аллоҳнинг каломига муҳаббат ва Қуръони карим фазилати» мавзусида маъруза қилиб, Аллоҳнинг каломини ўқигувчига бериладиган ажрлар, Қуръонга муҳаббатли киши қандай одобларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида зарур маълумотларни етказди. Ф.Элмирзаев ўз маърузаси давомида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти, ноқонуний диний таълим олиш ва беришнинг қонун томонидан тақиқланганлиги ва қандай оқибатларга олиб келиши, бугунги кунда Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари, диний ислоҳотларнинг жадал суратларда ривожланаётгани ва бошқа масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ундан ташқари А.Давлетов ўқув курси тингловчиларининг тартиб-интизомга риоя қилишлари, ўз вақтида дарсга келишлари, белгиланган дарсларга мунтазам иштирок этишлари ва бошқа интизомга оид сўзларни айтиб ўтди. Ўз навбатида тингловчилардан ҳам керакли таклифлар ҳамда фикр-мулоҳазалар тингланди ва уларни билим юрти раҳбарияти эътиборга олиши айтиб ўтилди.




«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири «Қуръон карим ва тажвид» ўқув курси услубчиси Н.Шарипов





