بسم الله الرحمن الرحيم
الجواهر الكلامية فى إيضاح العقيدة الإسلامية
Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар
Ушбу китоб ақийда борасидаги энг зарур масалаларни ўз ичига олган бўлиб, енгил услубда савол¬-жавоб йўли билан баён қилинган ва толиби илмларга ниҳоятда тушунарли тарзда битилган рисоладир. Маълумки,ақийда,яъни иймон масаласи Исломнинг асосий пойдевори бўлиб, ақийданинг саҳиҳ бўлиши ўта муҳимдир. Зеро,ақийда бирлиги инсонларнинг бирлигига сабаб бўлади,ягона эътиқод халқни тафриқа ва фитналардан асрайди.Исломда ягона тўғри ақида – бу аҳли сунна вал-жамоа ақидаси бўлганлиги учун ҳам ушбу ақийдани диёримиз мусулмонлари орасида кенг ёйшлик уларнинг бирдамлигига, маънавий баркамол бўлишларига сабаб бўлиб,орадаги ихтилофларнинг барҳам топишига хизмат қилади. Диёримизга кириб келаётган ёт ақийдалар ва фитналарнинг олдини олишга ёрдам беради.
Ақийда-исломнинг асосий пойдевори бўлгани учун ҳам Сўфи Аллоҳёр айтадилар:
Ақийда билмаган шайтона элдур
Агар минг йил амал деб қилса елдур.
Аллоҳ таоло барчамизни аҳли сунна вал-жамоа йўлини тутиб боришга муваффақ айласин! Амин!
الجواهر الكلامية فى إيضاح العقيدة الإسلامية
Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар
المقدمة و تشمل على اربع مسائل
Муқаддима (кириш қисми) тўрт масалани ўз ичига олган
١- سؤال: ما معنى العقيدة الاسلامية؟
1-савол: Ислом ақийдасининг маъноси нима?
جواب : العقيدة الاسلامية هي الامور التى يعتقدها اهل الاسلام أي يجزمون بصحتها
Жавоб: Аҳли Ислом (мусулмонлар) ҳақ ва тўғри деб ишониб,эътиқод қиладиган масалалар Ислом ақийдасидир. Ақийда-луғатда: ما عقد عليه القلب – бир нарсани ҳақ деб билиб қалбда маҳкам тутмоқдир.
٢- سؤال:ما معنى الاسلام؟
2-савол: Исломнинг маъноси нимадур?
جواب : الاسلام هو القرار باللسان و تصديق بالقلب بأن جميع ما جاء به محمد صلى الله عليه و سلم حق وصدق
Жавоб: Ислом-луғатда Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниш. Истилоҳда эса,Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган барча хабарларини ҳақ ва чин деб қалбда тасдиқ қилиб,тилда иқрор бўлмоқдир.
٣- سؤال:ما أركان العقيدة الاسلامية أي أساسها؟
3-савол: Ислом ақийдасининг рукнлари,яъни,асослари нималардан иборат?
جواب:أركان العقيدة الاسلامية سبعة أشياء:و هي الايمان بالله تعالى و الايمان بملائكته و الايمان بكتبه و الايمان برسله
و الايمان باليوم الآخر و الايمان بالقدر والقضاء خيره و شره من الله تعالى و البعث بعد الموت
Жавоб:Ислом ақийдасининг асослари етти нарсадир, улар: Аллоҳ таолога,Унинг фаришталарига,Унинг китобларига,Унинг Пайғамбарларига,охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшилиги ҳам ёмонлиги ҳам Аллоҳ таолодан эканига ва ўлгандан кейин тирилишга иймон келтириш (яъни,ишонмоқ)дир.
٤- سؤال: لم كانت هذه السبعة أركان الاسلام؟
4-савол: Нима учун ушбу мазкур етти нарса исломнинг асосларидан бўлди?
جواب: لأنه لا يثبت اسلام المرء إلا بمعرفتها و اعتقادها فمن عرف هذه الأركان السبعة على التحقيق و اعتقد
ثبوتها و اقر بها فهو مؤمن ينجو بفضل الله تعالى من الخلود فى النار و يستوجب الخلود فى الجنة دار النعيم و المسار
Жавоб: Чунки инсоннинг мусулмонлиги ушбу мазкур етти нарсаларни билиб,уларга эътиқод қилиши билангина собит (аниқ) бўлур.Кимки,ушбу етти асоснинг ҳақиқатини билиб,уларнинг ҳақ эканига қалбида ишониб тасдиқ қилса ва тилида иқрор бўлса (яьни айтса),у киши мўмин бўлур ва Аллоҳнинг фазлу карами ила дўзахда абадий қолишдан нажот топиб,хурсандчилик ва неъматлар макони бўлмиш жаннатда абадий қолишга ҳақли бўлур.
Инсон умр бўйи қанча ибодат қилса ҳам ўзига берилган неъматларни шукрини адо қилолмас,шунинг учун Аллоҳни фазлу карами билан дейилади.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ ақоид фани мударриси
Алиакбар АБДУЛЛАЕВ таҳрири остида
Ушбу дарслар марҳум устоз Дўстмуҳаммад Насириддин Бодарий (р.а.)нинг «Ислом ақоидига доир жавоҳир сўзлар» таржима китоби асосида тайёрланди.





