ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
07.01.2021 / - Мақолалар

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ

Аллоҳ таоло “Ҳашр” сурасининг 7-оятида мўминларга хитобан: “Сизга Расул нимани келтирса, олинг ва сизни нимадан қайтарса, қайтинг”, деб марҳамат қилган. Демак, эътиқод, ибодат, муомалот, ахлоқ ва кундалик юмушларда, катта-ю кичик амалларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиш биз учун кони фойда ва шарафли вазифамиздир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари ва қўллаган услубларида фақат яхшилик бор. Улардан намуна олган инсон барака топади. У зотнинг тутган йўлларидан узоқлашган сайин муаммолар кўпайиб, қалашиб бораверади.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга бир яҳудий: “Сизларнинг пайғамбарингиз ҳамма нарсани, ҳатто қазойи ҳожатни ҳам ўргатганми?!” деганида у киши: “Ҳа! У зот бизга қазойи ҳожатдан кейин учта тош билан тозаланишни буюрганлар”, деб жавоб берган эдилар. Меҳрибон, куюнчак Ҳабибимиз ота-она ўзининг гўдак фарзандига ўргатадиган ҳамма нарсаларни биз умматларга таълим бериб кетганлар, жумладан, қандай овқатланиш ҳақида ҳам қимматли маслаҳатларни берганлар. Ҳозирги кунда омма халқ у ёқда турсин, аҳли илм саналадиган кишилар ўртасида ҳам тансиқ бўлиб, унутилаёзган бир суннат бор, у суннатни “Тўғри овқатланиш тартиби” деб номласак бўлади. Юқоридаги оят ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деган сўзларидан илҳомланиб бу мавзуда сўз юритишга журъат қилдим.

Таом бадан қуввати учун зарур бўлган озиқадир. Рухсат этилган озиқалардан эҳтиёж миқдорида истеъмол қилишнинг ёмон жойи йўқ. Зеро Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг 172-оятида: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” деб марҳамат қилган.

Аммо меъёрдан ортиқ ейиш номақбул саналади. Абу Карима Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Одамзод қорнидан кўра ёмонроқ бирор идишни тўлдирмаган. Одам боласига қаддини тик тутиши учун бир неча луқма кифоя қилади. Жуда бўлмаса, учдан бирини таомига, учдан бирини ичимлигига ва учдан бирини нафасига ажратсин”, деганларини эшитдим” (Термизий ривоят қилган).

Бу ҳадиси шарифда оз таом ейишга тарғиб бор. Лекин биз қоринни таом билан лиқ тўлдирар эканмиз, ўзимизга қандай зарарларни сотиб оляпмиз?!

Аввало, ҳадисда айтилганидек, қорнимиз тўлдирилган идишларнинг энг ёмони бўлмоқда.

Иккинчидан, кўп миқдорда овқат ейилса, ошқозон ҳазм жараёнида муҳим эритувчи ферментларга эҳтиёж сезади. Тана фермент ишлаб чиқаришга қийналади ва бунинг учун кўп энергия ва зарур озиқ моддалар талаб қилади. Натижада юрак 4-6 марта кўпроқ ишлашга мажбур бўлади. Зўриқиб ишлаш фақат юракни эмас, балки овқат ҳазм қилиш, сақлаш ва ортиқча моддаларни вужуддан чиқариб юборишга масъул бўлган барча аъзоларни толиқтиради. Мунтазам кучланиб ишлашдан яроқсиз ҳолга келган мотор каби инсон юраги ҳам ортиқча ишлаш оқибатида тез ишдан чиқади, чунки бизга ажратилган умр – юрак зарблари саноқлидир. Ёш одам кўп овқат еса, танаси қувватли бўлгани учун ҳазм қилиб, ҳазмдан ортган массани ташқарига чиқариб ташлайверади. Аммо кўп ейиш одат тусига кириб, танани зўрлаш давом этаверса, бу қувват сўниб, бора-бора ортиқча моддалар вужуддан чиқарилиши сусаяди.

Вужуддаги ортиқча моддалар омбори тўлгач, бу моддалар қонга аралаша бошлайди. Бундан қон оғирлашиб, ҳаракати секинлашади. Ортиқча моддалар томирлар деворига ёпишиб, вақт ўтган сайин қон томирлар торая бошлайди. Торайган каналдан оқувчи қон аъзоларни керакли озуқалар ва кислород билан етарли даражада таъминлай олмайди. Етарли озиқ олмаган аъзолар мияга “Биз очмиз!” хабарини юборади. Инсон бу талабга жавобан кўпроқ овқат ейишга тушади. Бу эса қон таркибида ортиқча моддалар кўпайиши ва томирларда қисилишлар пайдо бўлишига олиб келади. Қон қуюқлашади, аъзоларнинг очлик ҳисси кучаяди. Қон айланиши бузилган кишиларда фикрни жамлаш қийинлашуви, хотира сусайиши, диққатни қилиш ва ўрганиш қобилиятининг пасайиши кузатилади. Тананинг яна бошқа касалликлари бўй кўрсата бошлайди. Фикр ухлайди, ҳикмат ўлади, аъзолар бўшашади, фаоллик ва инсоний сифатлар аста-секин чекинади. Шундай қилиб, “Ейиш уларга бир жазо, бир тузоқ ва бир кишан бўлажак”, ҳикмати зоҳир бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин киши битта ичагига ейди, кофир эса етти ичагига (овқат) ейди”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадис баднафслик мусулмонга ярашмайдиган хунук сифат эканини уқтирмоқда.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни таомга мажбурламангиз. Албатта, Аллоҳ уларни едириб-ичириб турур”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Тиб уламоларининг таъкидлашларича, Аллоҳ таоло инсон жисмини ўз-ўзини тўлдирадиган хусусият билан яратган экан. Бу хусусият “Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши шакл-сувратда яратдик” (“Тийн”, 4) оятининг умумига дохил бўлади. Шунинг учун нима истеъмол қилиш керак бўлса, жисмда ўша нарсага талаб кучаяр, нима керак бўлмаса, талаб сусаяр экан. Шунинг учун беморга ўзи истамаган таомларни мажбурлаб едириш ёки ичириш ҳам яхши эмас.

Биз нима қиламиз?! “Емасанг тузалмайсан”, “Кўп есанг қувват бўлади”, деган гаплар билан бемор оғзига таом тиқамиз. Ваҳоланки, бу ишимиз суннатга хилофдир.

Овқатланишдаги яна бир хато ейиш ва ичишда тартибга риоя этмасликдир. Аллоҳ таоло “Воқеа” сурасининг 21-22-оятларида: “Яна ўзлари танлаб оладиган мева билан, иштаҳалари тортадиган қуш гўштлари билан ҳам (таъминлаб турурлар). Ҳамда “Бақара” сурасининг 57-оятида: “Сизга манн (ширинлик) ва беданани нозил қилдик”, деб, марҳамат қилади. Эътибор берилса, ҳар икки оятда гўшт охирида зикр қилинди.

Гўшт, тухум, пишлоқ каби протеинли таомлар ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўладиган озиқалардир. Ширинликлар ва мевалар эса ошқозонда кўп қолмасдан тез ҳазм бўладиган егуликлар сирасига киради.

Оятда келтирилган тартиб бўйича мева ва ширинликларни гўштли таомдан олдин ейиш соғлом овқатланиш тартибига мос келади. Ажабки, биз “мева бу – ҳазми таом”, деб ўрнини алмаштириб қўямиз-да, ўзимизни қийнаб юрамиз. Чунки мева ва ширинликлар оғир овқатдан кейин ейилса, тўла ҳазм бўлиш учун ичакларга ўтолмасдан энди ҳазм бўлаётган таомга тақалиб туриб қолади. Ҳазмдаги номутаносиблик натижасида улар чирийди ва газ чиқара бошлайди.

Ҳолбуки, Абу Али ибн Сино ўз асарларида бу масалаларга батафсил тўхталган.  Начора, кўпчилигимиз у китоблардан бехабармиз. Замонавий тиббиёт ҳам оятдаги тартибни тасдиқлайди. Қуръон ва ҳадис кўрсатмалари, ватандошимиз – улуғ табиб тавсиялари ва ҳозирги замон тадқиқотлари уйғун тарзда бизларни тўғри овқатланиш тартибига чорлайди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Содиқов Бобур.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёшлар ҳақида нима деганлар?
Аллоҳ таолога таваккал қилиш
Оғир машаққатларни кўтарган пайтларида Аллоҳ таолонинг Ўз Набийсига раҳми келиши

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

  • РАМАЗОН САХОВАТ, САБР ВА ДУО ОЙИДИР

  • Имтиҳонларда рақамли технология

  • Интеллектуал ёшлар – келажагимиз

  • Салавот айтиш

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори