Заминимиздан кўплаб мутафаккир олимлар, шоирлар ва жаҳонгашта саркардалар етишиб чиққан. Улуғ аждодларимизнинг ҳаётларини ҳаққоний таништириш бугунги глобаллашув даврида ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мумтоз адабиётимизни асл ҳолида тиклаш ва уларга етказиш адабиёт соҳаси мутахассислари олдида турган долзарб масалалардан бўлиб тургани ҳеч кимга сир эмас. Буюк ўзбек шоирлари ва мутафаккирлари ҳисобланган Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўлмас асарлари мана, бир неча асрлардан буён ҳалқимизнинг маънавий эҳтиёжини қондириб келмоқда. Мазкур шоирларнинг асарларига бўлган талаб ва эҳтиёж бирор асрда ҳам кам бўлмаган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ўзларининг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги” фармонларида бежиз: “Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга”, деб таъкидламадилар.



Ана шу фармоннинг ижроси ўлароқ бугун “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмлари муносабати билан “АДАБИЁТИМИЗНИНГ ЕТУК НАМОЁНДАЛАРИ” мавзусида маърифий суҳбат ўтказилди. Ушбу тадбирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари доктори, профессор ёзувчи ва журналист Хуршид Дўстмуҳаммад таклиф қилинди.



Хуршид Дўстмуҳаммад ўзларининг сўзларида буюк аждодларимиз асарларининг миллий ва умуминсоний моҳиятини, унинг ёш авлодимиз интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ошириш, фарзандларимизни шу асосда тарбиялаш ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтдилар.

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






