Таълим муассасасида қишки таътил даврида педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва услублар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда. Бугун, 6 январь куни таълим муассасаси катта ўқитувчиси Ж. Холмўминов “Фиқҳ фанини ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш” мавзусида ўқув семинарини ўтиб берди. Ҳусусан, Ж. Холмўминов қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: ҳозирги кунда таълим беришда қўлланиладиган технологиялар кундан-кунга такомиллашиб бормоқда ва улардан ягона мақсад, талим жараёнини янада мукаммал ташкил этиш ва талабаларга кўпроқ маълумот етказиш кўзланган. Фиқҳ фанини ўқитишда замонавий технологиялардан фойдаланиш дарсни унумли бўлишини таъминлаб беради. Дарс ўтишда тўғри метод танланмаса, назарий жиҳатдан ўқитувчининг билими юқори бўлишидан қатъи назар, кутилган натижани бермайди. Фанни педагогикада кенг қўлланиладиган тажриба методи, кўргазмали намойиш қилиш методи, видео метод каби интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш амалда катта-катта ютуқларга сабаб бўлиши тажрибадан ўтганини ҳам алоҳида таъкидлади. Дарс сўнгида мударрислар таълим беришда замонавий технологияларнинг ўрни қанчалик муҳимлигига яна бир бор амин бўлишганини таъкидлашди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






