“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида “Ахборот ва мураббийлик соати” доирасида “Ижтимоий тармоқдаги хатарлардан огоҳ бўлинг” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев олиб борди. Тадбирда билим юрти устозлари, гуруҳ рахбарлари ва талабалар иштирок этишди.



Суҳбат аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низоми талабаларга таништирилди.
Инсон саломатлиги у озиқланаётган неъматлар софлигига боғлиқ бўлганидек, шахс дунёқарашининг соғломлиги ва илм савияси ўзлаштираётган маълумот ва билимларининг манбаларига боғлиқдир. Шу сабабдан, давримизда интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири ҳисобланади.



Аслида, интернет, айниқса, ижтимоий тармоқларни ташкил этишдан асосий мақсад илм олиш имкониятларини осонлаштириш, ўзаро муносабатларда қулайлик яратиш эди. Бироқ бугунги кунга келиб, уларнинг вазифалари тобора кенгайиб, мақсадлари ҳам ўзгариб бормоқда.
Ҳар нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларнинг ҳам жиддий хатарлари юзага чиқмоқда. Жумладан, айни даврда айрим бузғунчи оқимларнинг интернетдан ғаразли мақсадлар фойдаланаётгани, ёшларни ўз домига тортаётгани, айрим сайтларда беҳаёлик, турли фитналар жамиятни беқарорлаштирувчи ёлғон маълумотлар берилаётганини кузатишимиз мумкин.
Тадбир сўнгида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.






