Ҳаммамизга маълумки бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳада ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, диний соҳага ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бунга яққол мисол Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрсида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу Хадис илми мактабига 2019 йилнинг 3 март куни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ва Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳамкорликда илмий сафар уюштирилди.
Даставвал, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази билан танишилди. Бу муҳташам илмий марказда юртбошимиз ташаббуслари билан амалга оширилган ишлар хақида маълумотлар берилди. Сўнгра, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ёнида жойлашган “Хадис илми мактаби” зиёрат қилинди. Илмий мактабда ўқув хоналари алоҳида таништириб ўтилди. Шуни таъкидлаш жоизки, мутахассислик фанлари аудиторияларида ҳар бир талаба учун алоҳида замонавий компьютер, мултимедия қурилмалари ва жиҳозлар билан таъминланган. Ахборот ресурс маркази ҳам замонавий тизим асосида тузилганлиги барчанинг диққатини ўзига тортди.
Талабаларнинг дарсдан ташқари вақтларини самарали ўтказиш ва соғликларига эътибор бериш мақсадида замонавий сузиш хавзаси ва спорт комплекси ташкил этилганлиги жуда катта қизиқиш билан кўздан кечирилди. Бундан ташқари, Хадис илми мактабининг ўзида талабалар турар жойлари, ошхона ва таомланиш жойлари ва ундаги шарт-шароитлар алоҳида тақсинга сазовор.
“Хадис илми мактаби”дан катта таассуротлар билан чиқиб Хадис илмининг султони Имом ал-Бухорий мангу қўним топган муқаддас қадамжолари зиёрат қилинди.
Сафар сўнгида Самарқанд вилоятидаги диққатга сазовор жойлар зиёрат қилинди.
Ушбу илмий сафардан қайтган “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасидан қатнашган сафар иштирокчилари бошқа устоз ва талабаларга ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати