ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
04.02.2021 / - Ақида, Мақолалар

Aқиданинг аҳамияти

Солиҳ амалнинг қабул бўлиши учун уни бажо келтирувчининг ақидаси соғломлиги, хусусан, ширк ва куфрдан холи бўлиши шартдир. Кишининг ақидаси тўғри бўлмаса, қилган амаллари бекор бўлади.

“Ақида” сўзи араб тилидан олинган бўлиб, бир нарса иккинчи нарсага маҳкам боғланганини англатади. Бу атаманинг шаръий маъноси эса, инсонни маълум бир тушунчалар билан маҳкам боғлаб турадиган қатъий ишонч демакдир. Эътиқодимиз амалларимизда чинакам акс этиши ва ижобий таъсир кўрсатиши учун аввало ақидани чуқур ўрганишимиз, идрок қилишимиз лозим. Ақидамиз илмий асос билан чамбарчас боғланган бўлмоғи керак. Вақтлар ўтган сайин қўшимча далиллар ўз исботини топиши билан бу ҳосила (илм) тобора мустаҳкам ўрнашади. Муайян маълумотга бўлган ишонч киши зеҳнида қарор топиб, унинг туйғуларини йўналтириш-бошқариш даражасига етса, уни “ақида” дейилади. Унинг кўплик шакли “ақоид” бўлади.

Мусулмон киши қатъий ишониши вожиб бўлган маълумотлар ҳақида баҳс юритувчи илм соҳаси “ақида”, “ақоид”, “эътиқод”, “тавҳид” ва “фиқҳи акбар” каби номлар билан аталади.

Tўғри шаклланган ақида ширк ва залолатдан тўсувчи қалқон вазифасини ўтайди. Ақида нелигини билмаган кимса йўлини йўқотиб, оёғи тортган томонга бефарқ кетаётган гумроҳнинг айни ўзидир. Минг афсуски, бугунги кунда баъзан ўтганларни қабрини зиёрат қилиш асносида қабрдагилардан ёрдам сўраш, қабрни тавоф қилиш, чироқ ёқиш, дарахтларга ип боғлаш каби хурофотларни бажариш ҳолатларига гувоҳ бўлиб қоламиз. Ваҳоланки, шариатимизда бу каби амаллардан қайтарилган. Аслида қабрлар зиёратидан Аллоҳ таолонинг розилиги, қалб юмшоқлиги ҳамда ўтганларга дуойи хайрлар йўллаш мақсад қилинмоғи керак. Ақидаси мустаҳкам инсон бу каби қалтис ишлар билан иймонини хатарга қўймайди, ширкдан ҳазар қилади.

Ақоид илмини ўрганишга киришган талаба ушбу илмнинг тутган ўрни, алоҳида илм бўлиб шаклланиши, асосий манбалари, Аҳли сунна вал жамоа билан адашган фирқалар орасидаги баҳс-мунозараларнинг ҳақиқати, Аҳли сунна вал жамоа ақидасининг далиллари, Мотуридия мазҳабининг хусусиятлари, Мотуридия ва Ашъария мазҳаблари орасидаги фарқлар ҳақида билимга эга бўлади. Аҳли сунна вал жамоа ақидасини баён қилувчи мўътабар манбалар билан танишади, ақидавий мазҳаб қарашларини тўғри шарҳлаш малакасини ўзлаштиради.

Бойхўрозов Хуршид,
“Кўкалдош” ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси

КАЛИТ СЎЗ: ақида, ақоид, қабул, ширк, эътиқод

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Ҳақиқий ёзувчи
Равотиб суннат намозлари (Бомдод намозининг равотиб суннати)
МУҲАММАД (ﷺ) ҲАЁТЛАРИ. ТУҒИЛИШЛАРИДАН ОЛДИНГИ ҲОДИСАЛАР

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори