SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
tahoviy
03.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Алоуддин Самарқандий “Шарҳу таъвилоти аҳл-ас-Сунна” асарининг тафсир илмида тутган ўрни

Алоуддин ас-Самарқандий бу асарларини Имом ал-Мотуридийнинг “Таъвилот аҳлис-сунна” асарига шарҳ қилиб ёзганлар. Тошкентда ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган Алоуддин ас-Самарқандий “Шарҳ таъвилот ал-Қуръон” тафсирининг нусхаси рақами 3249, настаълиқ ёзувида кўчирилган, тафсирининг биринчи дафтари бир жилдда, 316 варақдан иборатдир. Китобнинг ўлчаи 27.5Х.17.5 см. бўлиб, ҳар бир саҳифада 27 сатр матн бор. Қўлёзма қора сиёҳ билан шарқ қоғозига ёзилган.

Асарнинг муқоваси безакли, чармдан тайёрланган. Қўлёзмадаги ёзувларнинг турлилигига қараганда уни бир нечта хаттот кўчирганлиги маълум бўлади. Қўлёзма 695/1296 йилда кўчирилган. Ушбу қўлёзма ҳозирги давримизгача жуда яхши сақланган. Қўлёзманинг биринчи бетида Алоуддин ас-Самарқандий Имом ал-Мотуридийнинг “Таъвилот аҳлис-сунна” асарига шарҳ ёзиши сабаблари ҳақида сўз юритган.

Алоҳида аҳамиятга молик жиҳатларидан қўлёзма матнидан ташқари хошияларда ақидавий масалалар мавзулари кейинчалик олимлар томонидан ёзиб енгиллаштирилганидадир. Чунки, тафсир асарлари айниқса, қадимий нусхаларида масалалар матн давомида кўрилиб, улар ажратилмайди. Шунингдек, тафсирга оид масалалар бўйича бошқа шарҳлар ҳам хошияларда келтирилган.

Кириш қисмида Алоуддин ас-Самарқандий Басмаладан сўнг, шундай ёзади:

الحمد لله رب العلمين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله أجمعين وسلم كثيرا قال الشيخ الإمام أبو بكر محمد بن أحمد السمرقندي رحمه الله …

Сўнг эса, “Имом ал-Мотуридийнинг тафсири (Таъвилот аҳли-с-сунна асари) қадр-қимматли китоб, унда Аҳлис-сунна ва-л-жамоа тавҳид (ақида) илми ҳамда Абу Ҳанифа ва унинг издошларининг усулул-фиқҳ, фуруъ ал-фиқҳ илми баёни Қуръон каримга мувофиқ ҳолда берилган. Лекин, бу тафсир унинг “Китоб ат-тавҳид”, “Маъхаз аш-шароиъ” ва бошқа асарлари каби ўзи тасниф этган китоблардан бўлмай, балки ундан кейин машҳур шогирдлари томонидан тасниф этилган. Шунинг учун, бу асар Имом ал-Мотуридийнинг бошқа асарларидан тушунилиши анча осон китобдир.

Қўлёзманинг охирида қуйидагича маълумот мавжуд:

تم الدفتر الأول من التأويلات على يد  أضعف عباد الله محمد بن مسلم بن مؤمن المدعو بعماد القلع كندي … تاريخ نصف شهر المحرم من سنة 695 هـ

“Таъвилотнинг (яъни шарҳининг) биринчи дафтари Муҳаммад ибн Муслим ибн Мумин томонидан кўчирилган…. Ҳусомиддин, ибн Аллома Олим ва Тожуддин Мусаддар китобнинг қийин жойларига шарҳлар берди”.

Алоуддин ас-Самарқандийнинг тафсир асарини ўқиган киши унинг калом илми бўйича ҳам юксак мақомга етганлигини билиши мумкин. Олим ақидавий масалалар бўйича қарашларида Имом ал-Мотуридий изидан борган. Шунингдек, у Қуръонни шарҳлаш услубида ҳам Имом ал-Мотрудий-дан таъсирланган. Юқорида айтилганидек, ал-Мотуридий Қуръонни шарҳ-лашда ўзига хос йўл яратиб, асосан, оятларни шарҳлашда таҳлилий фикр юритишга асосланади.

Алоуддин ас-Самарқандий тафсирининг кириш қисмида Имом ал-Мот-рудийнинг асарини юқори баҳолаб, унинг баъзи тушунишга қийин бўлган жойларни енгиллаштиришни мақсад қилиб шарҳ ёзганини маълум қилган.

Шу билан бирга алломанинг асарида бошқа машҳур тафсир асарлардаги каби оятма-оят шарҳ берилганига кўра, уни фақат Мотуридий тафсирида тушуниши қийин бўлган жойларни шарҳлаш билан чегараланмай Қуръон-нинг бошидан оятма-оят, ақидавий масалаларга келганда кенг шарҳлар берганини кўриш мумкин.

Шунингдек, у ҳадислар, ривоятларни чуқур билишига қарамай, шарҳлашда уларга кўп ҳолларда мурожаат қилмайди. Луғат олимлари сўзларини номларини зикр этмай келтиради. Қироат турларидан мисолларни деярли келтирмайди. Шунга кўра, у Имом ал-Мотуридий каби Қуръон оятларини Қуръон, сунна, саҳобий ва тобиийлар сўзларидан фойдаланмайди. Бу ривоятлар Таъвилот аҳлис-суннада зикр этилгани боис бўлса керак, уларни қайта зикр этмай, фақат алоҳида ҳолларда ҳадислардан саҳобий ва тобиийларни зикр этади.

У Қуръонни шарҳлашда аввал суранинг Маккада ёки Мадинада нозил бўлганини айтиши билан бир қаторда агар оятнинг баъзи қисми Маккада бошқаси Мадинада нозил бўлган бўлса ажратиб кўрсатиб ўтади.

Масалан: 

  •  Бақара сураси Мадинада нозил бўлган. Фақат  واتتقوا يوما…  281 – ояти арафа куни Минода (Маккада) нозил бўлган. 
  •  Шундан кейин эса, оятларнинг сонини зикр этади: “Бақара сураси оятлари – 286 та”.
  •  Кейин эса, ўзидан олдинги муфассирлар сўзлари ва уларнинг турлича билдирган фикрларидан бир нечтасини келтиради.

Шуни айтиш жоизки, Алоуддин ас-Самарқандий Имом ал-Мотуридийнинг тафсири матнини тўлиқ келтириб сўнг шарҳ бермай, балки унинг тафсиридан кенг фойдаланиб, оятларга берган кўплаб шарҳларидан келтиради.

Тафсирга диққат билан назар солинса, Алоуддин ас-Самарқандий Имом ал-Мотуридийнинг тафсирини шарҳлашда асосан, уч хил йўналишга асосланади:

– Биринчиси, ал-Мотуридийнинг фикрларини янада қувватлантиришга ҳаракат қилиши, бунда Алоуддин ас-Самарқандий Имом ал-Мотуридийнинг чуқур таҳлилларини янада изоҳлайди.

– Иккинчиси, Имом ал-Мотуридий тафсирида умумий маъно берилган ҳамда қисқача сўз юритиш билан чекланилган ўринларга аҳамият қаратиб, уларни ўз таҳлилий фикрлари билан бойитади, 

– Учинчиси, баъзан оят шарҳи бўйича Алоуддин ас-Самарқандий, Имом ал-Мотуридий фикрларига тўлиқ қўшилмаслиги ва уни аниқлаштириши;

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки Алоуддин ас-Самарқандий тафсири бошқа муфассирлар тафсиридан қуйидаги ҳолларда фарқ қилади:

1. Алоуддин ас-Самарқандий Қуръонни оятлари ва оят бўйича келган ривоятларни таҳлилий шарҳлашга ҳаракат қилади.

2. Алоуддин ас-Самарқандий ҳадислар, саҳобий ва тобиийлар ривоятларидан жуда кам ҳолларда келтиради.

3. Алоуддин ас-Самарқандий тафсирида қироатлар, луғавий манбалар  зикр этилмайди.

Шундай қилиб, Алоуддин ас-Самарқандий ўз давридаги Қуръон шарҳи ва калом илми бўйича вужудга келган муаммоларни Имом ал-Мотуридий услуби асосида ҳал этишга ҳаракат қилиб, ал-Мотуридийнинг тафсирини янги шарҳлар билан бойитган ва шу йўл билан ҳанафий мазҳабини ҳимоя этишга ҳаракат қилган.

Имом Мотуридий ва Алоуддин ас-Самарқандий тафсирларида ўз давридаги мавжуд оқимларга илмий раддиялар берилган, ақидавий масалаларга доир оятларга эса, суннийлик йўналишига мос тарзда ечимлар келтирилган. Шу жиҳатдан олиб қараганда ҳам, Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳлис-сунна”асари  ва Алоуддин ас-Самарқандий асарлари тафсиршуносликнинг ҳанафийлик йўналиши бўйича нодир манбалардан ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда ушбу асарлар юртимизда тафсир илми тараққиёт босқичларининг намунаси бўлиб, Х-ХII асрларда ва ундан кейинги  даврдаги тафсир илми хусусиятларини тадқиқ этишда ҳамда бу борада янги маълумотларни тақдим этишда катта ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

Абдувоҳидий Бўрибоев,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

What you can read next

Фиқҳ ул-акбар
Фиқҳ ул-акбар
Таълим олувчининг одоби (1-қисм)
Таълим олувчининг одоби (1-қисм)
“Аллоҳ таоло осмондами?” ёҳуд “Жория ҳадиси” ҳақидаги бор ҳақиқатлар
“Аллоҳ таоло осмондами?” ёҳуд “Жория ҳадиси” ҳақидаги бор ҳақиқатлар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP