3 апрель куни таълим муассасасасида Конституция – барчамизники! шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирга Тошкент давлат юридик университети факультет декани, юридик фанлари доктори, профессор Бегзод Мусаев ҳамда Тошкент вилояти юридик техникуми директор ўринбосари Элдорбек Ғаниев таклиф қилинди.

Тадбирни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев очиб берди. Сўнг янги Конституцияга киритилган моддалар ва нормалар ҳамда ўтказиладиган референдум юзасидан батафсил маълумот бериш учун ташриф буюрган меҳмонларга сўз навбатини берди.


Юридик фанлари доктори, профессор Бегзод Мусаев маърузасидаЎзбекистон Республикаси Конституциясига умумхалқ муҳокамаси натижасида 27 та янги модда киритилиб, уларнинг сони 155 тага, нормалар сони 434 тага етказилганлиги, Конституциявий қонун референдум якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши, ушбу ўзгартиришлар 220 мингдан ортиқ таклифлар рўйхатга олинган оммавий муҳокамалар натижасида таклиф этилгани ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот етказди.

Сўнг Тошкент вилояти юридик техникуми директор ўринбосари Элдорбек Ғаниев сўзга чиқиб, референдум ва сайлов тушунчалари ва уларда қатнашиш ҳақидаги фуқароларнинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Бегзод Мусаев ҳамда Элдорбек Ғаниев талабалар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар.

Тадбир сўнггида ташриф буюрган меҳмонларга таълим муассасаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






