SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Тавба масжидининг тарихи
02.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

“Сирожийя” асари муаллифининг ҳаёти ва ижоди

Исми шарифи, насаби ва кунялари. Ушбу “Сирожия” асари муаллифининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуррашид ибн Тайфур, Сирожиддин абу Тоҳир ас-Сижовандийдир (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!).

Бу олим қомусий олимлардан бўлгани учун бир неча лақаблар берилган. Улардан: риёзий, ҳанафий, фарозий, муфассир, наҳвий, луғавий.[1]

Риёзий – риёзат илми, яъни математика илми олими деган маънони билдиради. Тарихда бу илм билан мутахассис бўлган олимларга “ҳисобчи”, “ҳисоб илми олими”, “ҳассоб”, “ҳисобий” лақабларини ҳам синоним тарзида қўлланган.

Ҳанафий – бу лақаб олимни ҳанафий мазҳабида бўлганини билдиради. Бу мазҳабда бўлган олимларга яна “аҳнаф” лақаби ҳам ишлатилади.

Фарозий – олим фароиз, яъни мерос илмида моҳир бўлгани учун бу номни олишга сазовор бўлган.

Муфассир – Муҳаммад Сижовандий бир неча тафсир китобларини битгани учун шу ном билан аталган.

Наҳвий – бу араб тили граматикаси билан машғул бўлган олимларга бериладиган номдир. Олим наҳв фанига доир алоҳида китоб таълиф қилмаган бўлса ҳам, ўзининг “Айнут тафсир” деб номланган тафсир китобида наҳв қоидаларини зикр қилиб ўтади.

Луғавий – бу лақаб луғат илми олими деган маънони билдиради. Юқорида айтиб ўтилгани каби бу номни олишини сабаби ўзини тафсирида луғат илмини ёритиб кетганидир.

Таваллуди. Манбаларда Сирожиддин ас-Сижовандийнинг таваллуд санаси борасида маъумотларни учратиш қийин. Олимни “Сижованд” қишлоғига нисбат берилади. Бу қишлоқ ҳозирги Афғонистоннинг “Лавгар” вилоятига қарашлидир. Афғонистоннинг пойтахти Қобулнинг Жануби Ғарбий қисмида 77 км узоқликда жойлашган. Шу билан бирга Афғонистоннинг Ғазна шаҳрида туғилгани ҳам айтилади.[2]

Ҳаёти ва ижоди. Сирожиддин ас-Сижовандийнинг ҳаёт ва ижодлари ҳақида маълумотлар жуда кам учрайди. Бу ҳақида олимнинг “Ал-вақф вал ибтидо” китобини таҳқиқ қилган олим, Доктор Муҳсин Ҳомиш Дарвеш шундай дейди: “Сижовандийнинг таржимаи ҳоли ҳақидаги китоблар кам. Шу билан бирга унинг ҳаёти, илм талаби ва ёзган асарлари ҳақида ҳам кам”.[3]

Устозлари ва шогирдлари. Юқорида олимнинг ҳаёти-ижоди ҳақида маълумотларнинг камлиги бу мавзуни ёритишда ҳам панд беради. Яъни Сижовандийнинг устозлари ва шогирдлари ҳақида маълумотлар учрамайди. Бу ҳақида “Тарихул ислом” асари муаллифи Аз-Заҳабий қуйидагиларни айтади: “Менга у кимдан илм ўқигани ва ундан ким илм ўқигани ҳақида маълумотлар етиб келмади”[4]. Бу тарихчи олим Аз-Заҳабийни вафот этган 748-ҳижрий йилни олсак, демак бу вақтда Сижовандий оламдан ўтган бўлган ва унинг асарлари машҳур бўлган. Шунинг учун тарихчи олим у ҳақида ўз китобида ёзган.

Ёзган асарлари. Олимнинг бир қанча асарлари ҳақида бизга маълумот етиб келган. Жумладан:

“Ат-Тажнис” – бу асар “ҳисоб илми” борасидадир.

“Шарҳус Сирожия” ушбу Сирожия асарининг шарҳи

“Ал-Вақф вал ибтидо” – қироат илмига оид асар.

“Заҳоирун насоир фи ахбарис саййидил мухтор соллаллоҳу алайҳи ва саллам”

“Айнут тафсир” – олим бу кам жилдли тафсир китобида наҳв, қироат, байтлар ва уларнинг маънолари, луғат ва бошқа илмларни зикр қилган. Сўнг унинг бу асарини ўғли мухтасар қилган ва уни “Инсонул айн” деб номлаган.   Бу тафсир яна “Айнул маоний фи тафсири сабил масоний” деб ҳам юритилади.

“Ас-Сирожия” – биз ўрганаётган асар. Бу асар Сирожиддин ас-Сижовандийнинг кунясига нисбат берилиб шундай номланади. Бу рисола фароиз илми борасида бўлиб, унинг таърифида кўплаб таҳсинга сазовор сўзлар айтилган. Бунга мисол қилиб, “Кашфуз-зунун” асарида ушбу рисола ҳақида айтилган гапларни иқтибос қилиб келтиришимиз мумкин: “…одамлар наздида мақбул бўлган қўлма-қўл ўқиладиган китобдир… бу асарни бир неча фазилатли олимлар шарҳ қилганлар”.[5]

Юқорида “Кашфуз зунун” асарини муаллифи таъкидлаганидек бу асарнинг бир нечта олимлар шарҳ қилишган қуйида уларни баъзиларини келтирамиз:

“Шарҳус Сирожия” – бу асарни Сирожиддин ас-Сижовандийнинг ўзлари битганлар.

Шариф Ал-Журжоний. Вафоти 816-ҳижрий йил. “Шарифиййа” номли бу шарҳ, бошқа шарҳлардан кўпроқ шуҳрат қозонган. Мазкур шарҳга ҳам ўндан ортиқ ҳошиялар боғланган. Улардан Шамсиддин Маҳмуд ал-Бухорий ал-Калободий (р.ҳ.) битган “Завъ ас-сирож” («Чироқ нури») номли ҳошияси машҳурдир.

Муҳаммад Нажиб Хайёта. “ар-Риёзуз зоҳия шарҳи матни Сирожия” номли шарҳ. Вафоти 1378-ҳижрий йил.

Муҳаммад ибн Жамил Аш-шатий ал-Ҳанбалий. “танқиҳус Сирожия фи фароизил ҳанафийя” номли шарҳ. Вафоти 1379-ҳижрий йил.

Муҳаммад Анвар Бадахшоний. “Тавзиул фароизис Сирожия” номли шарҳ. 1414-ҳижрий йилда китоблари нашр қилинган.

Шайх Ислом Шамсиддин Фанорий 1431-ҳижрий йилда вафот қилган.

Бу асарни инглиз шарқшуноси Сер Уйлим Жонз таржима қилган. У китобида китобнинг араб тилидаги асл матнини келтириб кетидан инглиз тилидаги таржимасини келтидади. Сўнг милодий 1792-йилда уни шарҳ қилган.[6] Баъзи манбаларда уни икки тилга турк ва форс тилларига ҳам таржима қилгани айтилади.[7]

Илмда тутган ўрни ва фазилати. Сижовандий турли фанларда қолдирган улкан илмий меросини ҳозиргача ҳам бутун дунё фойдаланиб келмоқда. Бу асарларни олимлар наздида нечоғли қадри юқори эканини билмоқчи бўлсак, унинг асарларига битилган шарҳлар ва ҳошияларни сонига қарасак кифоя. Шу билан бирга баъзи олимларни Сижовандийни мақтаб айтган баъзи сўзларини келтирамиз. Аз-Заҳабий уни “муқрий, муфассир, наҳвий” деб васфляган.[8] Муқрий лақаби ҳаммага ҳам ишлатилмайдиган номдир. Уни қироат илмида етук мутахассис бўлган олимларгагина ишлатилади. Сижовандийни қироат илмида моҳир эканини билдирувчи яна бир маълумот мавжуд. Уни дунё имоми лақабини олган Ибн Жазарий ўзининг қориларни табақасини баён қилган “Ғоятун ниҳоя” асарида бундай келтиради: “(унинг) “ал-вақф вал ибтидо” деган катта ва кичи китоблари бор”.[9] Бу гаплардан билиниб турибдики Имом Жазарий Сижовандийнинг бу асарини толиби илмларга тавсия қилиб шундай китоб борлигини яна бир бор эслатмоқда. Аллома Қуфтий эса уни “муфассир, наҳвий ва луғавий” деб, сифатлаб келтирган.[10]

Яна шуни таъкидлаш жоизки, олимни вақф ва ибтидо илмида асар битиши уни наҳв, луғат ва тафсир илмларида нечоғли моҳир бўлганини билдиради. Чунки, Қуръони Каримни тиловат қилаётганда оятдаги қасд қилинган маъни бузмасдан вақф қилишлик катта илм талаб қилади.

Вафоти. Сирожиддин абу Тоҳир ас-Сижовандийнинг вафоти ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Фазилатли адиб Муҳаммад Низомиддин Ал-Кироний “Сирожия” асарига қилинган ҳошиясида: “Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин, 600-ҳирий йиллар атрофида вафот қилганлар. Баъзи манбаларда 700-ҳижрий йил дейилган”, дейилган.[11]

Икром Миркомилов,
4-курс талабаси


[1]  https://ar.wikipedia.org  “أبو طاهر السجاوندي” номи остидаги мақола.

[2]  https://ar.wikipedia.org “السراجية” номи остидаги мақола.

[3] Сирожиддин абу Тоҳир ас-Сижовандий. Ал-Вақф вал ибтидо. Уммон. Дорул манаҳиж. 2001. 21б

[4]  “Тарихул ислом” 551-560 йиллардаги ҳодисалар ва вафотлар. 368б

[5] Хожа Ҳалифа. Кашфуз-зунун. — “Wayback Machine” интернет архиви. 2015 9-февралда сақланган. 2j. 1247b.

[6] Доктор Абдур Роҳман Бадавий. Жонз. Мавсуатул мусташриқин. Шабакатул маърифатил арабийя. 2013

[7] Мартин Трудер Ҳутсман. Иброҳим Закий Ҳуршид таржимаси. Мавжизу даиротил маъарифил исламийя. 18-жуз биринчи нашр. Ибдоил Фикрнинг Шарифа маркази. 5574-бет.

[8]  Тарихул ислом 368б.

[9]  Ғоятун ниҳоя фи тобақотил қурро 157/2

[10]  Инбоҳур равоҳ 153/3

[11] Шайх Сирожиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдур Рашид Сижовандий. Ас-сирожиййи фил мирос. Карачи. Ал-бушро. 2019. 6б

What you can read next

Зулҳижжа ойи кириб келди: унда нималар қилишимиз керак?
Зулҳижжа ойи кириб келди: унда нималар қилишимиз керак?
Islom tarixidagi buyuk burilishlar: Ashuro kuni va hijrat hikmati
Имом Термизийнинг“Шамоили Муҳаммадия” асари тенги йўқ асар
Имом Термизийнинг“Шамоили Муҳаммадия” асари тенги йўқ асар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP