“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, талабаларнинг касбий маҳоратини шакллантириш мақсадида 30 ноябрь куни Ҳуқуқшунослик фани доирасида “ Иш вақти, дам олиш вақти, меҳнат интизоми” мавзусида дарс бўлиб ўтди. Дарсни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш учун Тошкент давлат юридик университети таълим сифатини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, юридик фанлари доктори Бекзод Мусаев таклиф этилди.
Дарс жараёнида Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек, Иш вақти тушунчаси ва режими, дам олиш вақти ва таътиллар, йиллик меҳнат таътиллари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Дарс савол-жавоблар асосида баҳсларга бой бўлди. Дарс жараёнида талабалар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди. Дарс сўнггида ташриф буюрган меҳмонга ташаккур билдирилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати








