﴿ وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ﴾ [التوبة: 100[
Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир. [1]
Ушбу ояти каримадаги пешқаданлар уч тоифага бўлинади:
Биринчиси: Ҳудайбиядан олидн ҳижрат қилган муҳожирлар. Ҳижратда ҳам, нусратда ҳам улар пешқадамдирлар. Уларнинг энг афзаллари хулофои рошидинлар ва Жаннат башорати берилган ўн саҳобийлардир. Пешқадамларнинг энг биринчиси – Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Чунки, у киши иймон келтиришда ҳам, нусрастда ҳам, ҳатто ҳижратда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёлғизлатиб қўймаганлар.
Иккинчиси: Ансорлардан бўлган пешқадамлар. Бу ансорлар биринчи Ақаба байъатини берган кишилардир. Улар ўн икки киши эдилар. Сўнг иккинчи Ақаба байъатини берганлар ҳисобланади. Улар етмишта эркак ва иккита аёл бўлганлар.
Учинчиси: Аввалги пешқадамларга эргашганлар. Бу кишилар пешқадамларга иймонда ва барча яхшиликларда эргашганлар.
Ибн Аробий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Пешқадамлик уч нарсада бўлади: сифатда яъни иймонда, замонда яъни иймон пайдо бўлган пайт ва маконда яъни нусрат ва ҳижрат воқе бўлган жой”.
Фаҳриддин Розий айтадилар: “Пешқадамлик замонда бўлмайди. Чунки оятдаги пешқадамлик мужмал ва мутлоқ ишлатилган. Буни бошқа ишлардаги пешқадамликка йўйиш мумкин. Муҳожир ва ансорларга келсак, улар ҳақиқатдан ҳам барча ишларда пешқадам бўлганлар”.
Аллоҳ таоло саҳобалардан рози бўлгани каби бизлардан ҳам рози бўлсин!
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Абдуссами Эргашев
[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони карим – маънолар таржимаси” китоби. [2] Шайх Ваҳба Зуҳайли роҳимаҳуллоҳнинг “Тафсирул мунир” асари.