Бугун, 1 июнь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ислом банкларининг вужудга келиши ва ривожланиш хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди. Давра суҳбатини юқори савияда олиб бориш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси дотсенти иқтисод фанлари номзоди З.Р.Содиқов таклиф қилинди. З.Содиқов ўз маърузасида ислом банкларининг вужудга келиш тарихи, унга тасир этувчи омиллар, жаҳонда ислом банкларининг ривожланиш хусусиятлари каби мавзуларга алоҳида тўхталиб ўтди. Давра суҳбати мавзуси ҳаммага қизиқарли ва фойдали бўлганлиги учун талабалар ҳам бу суҳбатда жуда фаол иштирок этдилар ва ўзаро ахборот алмашдилар. З.Содиқов ислом банкинги ҳақида сўзлар экан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

– Жаҳонда фоизсиз ёки ислом банки бо’йича дастлабки уринишлар 1960-йилларда бошланган. Хусусан, 1963 йилда Мисрда Аҳмед Ан-Нажжор томонидан асос солинган ва синаб ко’рилган банк, бу борадаги са’й-ҳаракатларнинг бошланғич қадам бо’лган.
– Фоизсиз банк амалиёти замонавий банкнинг фонд йиг’иш ва уларни ишлатиш усулларидан жиддий фарқ қиладиган ва янгича тажриба сифатида қизиқарли жиҳатларга эга ҳисобланади.
– Индонезия, Покистон, Бангладеш, Миср ва Суданнинг бозор улушларига қараганда улардаги исломий молия институтлари сонининг кўплиги э’тиборга молик ҳисобланади.
– Ислом банкчилиги бўйича жаҳон бозоридаги улушда Эрон 26 фоиз билан етакчи, Саудия Арабистони 24 фоиз билан иккинчи ва Малайзия 11 фоиз билан учинчи ўринда туради.
– Ислом банклари – ортиқча молиявий маблағлари бўлган жисмоний шахслар ёки муассасалар билан молиявий ресурсларга эҳтиёжи бўлган инвесторларни бир жойда учраштириб, молиявий воситачи сифатида фаолият юритувчи молия муассасасидир.
Давра суҳбати сўнгида талабалар томонидан кўплаб саволлар берилишига қарамасдан, барча саволларга атрофлича жавоблар берилди. Талабалар давра суҳбатидан кўплаб зарурий маълумотлар билан чиқишди. З.Содиқовга ўзининг ажойиб маърузасига миннатдорчилик сифатида таълим муассасаси томонидан эсдалик совғалари берилди.


“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






