SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ҳижрий 35-40 йиллар (656-661 м)
19.01.2023 / Bo‘limda Maqolalar, Yurtimiz allomalari

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ҳижрий 35-40 йиллар (656-661 м)

Вояга етишлари, исломга киришлари ва саҳоба бўлишлари

Али (розияллоҳу анҳу) пайғамбарлик келишидан ўн йил олдин туғилдилар. Оталари серфарзанд киши эдилар. Маккада қурғоқчилик бўлганида Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) амакилари Абу Толибга енгиллик қилишни истаб, Алининг тарбиясини ўзларига олдилар. Шундай қилиб, Али (р.а) Расули акрам қўлларида тарбия топдилар. Олийжаноб сифатлари ва фазилатли ахлоқлари булоғидан қониб ичдилар.

Али (р.а) болалардан биринчи бўлиб Муҳаммад (сав) рисолатларига имон келтирган эдилар. У зотга ёрдам бериб, ислом даъватини ёйишда у зотга кўмакчи бўлдилар. Ҳаётлари давомида у зотдан ажралмадилар. Ҳижрат кечаси Расулуллоҳга жон фидо қилиб, у зотнинг уйларида ўринларига тўшакларида ётдилар. Қизлари Фотимага уйландилар. Шунингдек, Табук ғазотидан бошқа барча ғазотларда қатнашдилар.

Ахлоқлари

Юқорида айтганимиздек, Расулуллоҳ (сав) Олий одоблари билан одобландилар ва олийжаноб сифатлари билан ахлоқландилар. Шижоатлари, жасурликлари, мардликлари ва вафодорликлари, аҳдлашувни ҳурмат қилишлари, мусулмонларнинг молларига эътиборлари билан машҳур эдилар. Фасоҳатда, Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатларини тушунишда тилларга достон эдилар.

Халифаликка сайланишлари

«Ал-ақд ал-Фарид» китоби муаллифи бу ҳақда шундай ёзади: «Усмон (р.а) ўлдирилганларида, одамлар Али (р.а) нинг олдиларига шошиб боришди. Кўпчилик у зотга байъат бериш учун тўпланди. У зот: “Бу сизларга эмас. Бу Бадр аҳлининг иши. Талҳа, Зубайр ва Саьдлар қани?” дедилар. Улар келишди ва байъат беришди. Кейин муҳожирлар, ансорлар байъат беришди. Кейин бошқа одамлар байъат беришди.»6

Халифалик вазифаларини фитна чиқишига сабабчи бўлган волийларни ишидан озод қилишдан бошладилар. Шунингдек ер-мулк ва совға саломларни байтулмолга қайтардилар. Баъзи волийлар, жумладан Шом волийси Муъовия ибн Абу Суфён ҳам, у кишига қаршилик билдирдилар.

 6Ибн Абд Робба. Ал-Ақд ал Фарид. 3 жилд. 93 бет.

Муъовия (р.а) Умар (р.а) даврларидан то Усмон (р.а) даврларигача волийлик қилиб келаётган эди. Мана шу нарса мусулмонлар орасида баъзи фитналар пайдо бўлиши ва ўзаро жанглар юзага келишига сабаб бўлди.

Жамал воқеаси

Оиша (розияллоҳу анҳy) минган туяга нисбат берилиб шу ном билан аталган. Талҳа ва Зубайр (розияллоҳу анҳумо) Усмон ибн Аффон (а.а)нинг ўлдирилишига олиб келган фитнага барҳам бериш мақсадида Басрага қараб йўлга отландилар. Шунда баъзи саҳобалар мўъминлар онаси Оиша (р.а) га қуйидаги ояти каримага мувофиқ (Нисо сураси 114-оят) мусулмонлар орасини ислоҳ қилиш учун боришларини маслаҳат беришади. Талҳа ва Зубайр (р.а) ва Али (р.а) ўрталарида фитнани бостириб, ҳукм чикариш борасида иттифоқ якунига етиб қолганда, Усмон (р.а) ни ўлдирилиши билан фитна оловини алангалатган Сабаъийлар ислом сафларини яна олдинги бирдамлик ва биродарликка қайтаëтганини кўриб, урушни бошлаб юбордилар. Жанг қизғин тус олди. Жангда Али (р.а) қўшини ғалаба қозонди. Талҳа ва Зубайр (р.а) лар ўлдирилди. Шундан сўнг Али (р.а) пойтахтни ўз тарафдорлари ва Шомга яқин бўлиш учун Куфага кўчирдилар.

Сиффин жанги

Али (р.а) одатларига кўра, Муъовия (р.а) ни мсулмонларни қони тўкилишини олдини олиш мақсадида итоатларига киришга рози қилишга уриниб кўрдилар. Лекин бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Икки қўшин Фуротнинг ғарбий томонида Сиффинда тўқнаш келишди. Улар ўртасида Сиффин жанги бўлиб ўтди. Агар Амр (р.а) ибн Ос (р.а) Муъовия (р.а) қўшинига Аллоҳнинг китоби билан ҳукм чиқаришни талаб қилиб, найзалар учига мусҳафларни боғлаб кўтаришни буюрмаганида ғалаба Али (р.а) томонига ўтай деб қолган эди. Али (р.а) қўшинига бу алдов эканини тушунтиришга ҳаракат қилдилар. Улардан жангни давом эттиришларини талба қилдилар. Бироқ улар буни рад этишди. Уларнинг қистови билан «таҳким»ни қабул қилдилар.

Таҳким воқеаси:

Али (р.а) таҳкимни қабул қилишга мажбур бўлдилар. Абу Мусо ал-Ашъарийни вакил қилдилар. Муъовия (р.а) бўлса, Муъовия (р.а) Амр ибн Осни вакил килдилар. Ҳакамлар ҳозирги Саудия Арабистони шимолида жойлашган Давматул жандалда учрашишди. Улар икки ўртада жангни тўхтатишга ва халифалик масаласини катта саҳобалар кўриб чиқишига келишишди.

Наҳривон воқеаси

Хорижийлар ўзларига Абдуллоҳ ибн Ваҳбни амир этиб сайлашди. Улар билан бирга Наҳривонга мусулмонлар жамоасига қарши чиқиб ажралиб кетишди. Хорижийлар фасод тарқатиб, даъволарида ҳаддиларидан ошишди. Али (р.а) одатларига кўра, ёзишмалар, сулҳ олиб боришга ва тинчлик йўли билан масалани ҳал қилишга ҳаракат қилдилар. Лекин улар буни рад этишди. Али (р.а) уларга қарши жанг олиб бориб, мағлубиятга учратдилар, бошлиқларини ўлдирдилар.

Бу жанглар, қонлар тўкилишига сабабчилар яҳудий Абдуллоҳ Сабаъ ва унинг фирқаси эди. Шунингдек, улар Усмон (р.а) нинг ўлдирилиши ва Жамал вокеаси орқасида ҳам турар эди.

Шаҳид бўлишлари:

Хорижийлар Али, Муъовия Амр ибн Ос (р.а) ларни ўлдириш мақсадида фитна тайёрлашди. Абдураҳмон ибн Мулжам Али (р.а)ни ўлдиришга муваффақ бўлди. Али (р.а) ни ўлдирилишлари билан хулофои рошидин даври ниҳоясига етди. (Аксар уламолар хулафои рошидин даврига Ҳасан ибн Али (розияллоҳу анҳу)нинг олти ойлик халифалик даврини ҳам қўшишади.)

У зотнинг шаҳид бўлишлари 40-ҳижрий йил рамазон ойининг 17 чисида содир бўлган эди. Халифаликлари тўрт йилу тўққиз ой давом этди. Куфада дафн қилиндилар.

Икром Рўзиқулов,

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
Исломий биродарлик ва мусулмоннинг ҳақлари
Фарзандларимизни комил инсон қилиб тарбиялаш орқали уларни ғоявий хуружлардан асрайлик!
Фарзандларимизни комил инсон қилиб тарбиялаш орқали уларни ғоявий хуружлардан асрайлик!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муфтий этиб тайинлаган зот
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муфтий этиб тайинлаган зот

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP