SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
БИДЪАТ ТУШУНЧАСИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ
12.01.2023 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Бидъат тушунчасининг илмий таҳлили

(Давоми)
Росулуллоҳ (сав)нинг “Ҳар бир бидъат залолатдир” деган ҳадислари ёмон бидъатга хосланади ва шу маънода келган ҳадисларнинг ўртасини жамлайди. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар шариат аслларига мухолиф келмайдиган бидъати ҳасанани пайдо қилган пайитларида буни яхши тушунганлар. Балки у шариатга тўлалигича мувофиқ иш бўлгани учун уларнинг ушбу нарсани билишлари янги динни келтирмади. Бу ҳақида саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг қилган ишларидан кўплаб мисолларни қуйида келтирамиз, улар набий савнинг бидъат ҳақида у иккига яъни яхши ва ёмон бидъатга бўлиниши ҳақида айтган хабарларини тўғри фаҳмлаганларини бизга очиқ баён қилиб беради.

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳар бир бидъат залолатдир” деб айтган ҳадислари хоссни ифодалайдиган умумга далолат қилади яъни ундан мурод бидъатларнинг кўпи”, деб таъриф берганлар. Имом Нававий ўзларининг ушбу сўзларини Имом Муслим ўзларининг саҳиҳ тўпламларида ривоят қилган “Кимки исломда гўзал суннат (одат) жорий қилса…”, деган ҳадисни шарҳлаб ўтганларида таъкидлаганлар. Ва яна ушбу ҳадисда яхшиликларни, яхши суннатларни  пайдо қилишга ундаш ва ботил ҳамда қабиҳ ишлардан таҳзир қилиш бор эканини айтиб ўтганлар. Ундан ташқари бу ҳадисда Набий (сав)нинг “Ҳар бир янгилик бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолатдир” деган сўзларининг хослашлик бордир, яъни ундан мурод “ботил янгилик” ва “мазаммат қилинган бидъатлар”.

Ҳофиз Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ “Ишларнин янгиларидан огоҳ бўлинг чунки ҳар бир бидъат залолатдир” деган ҳадиснинг шарҳида : “Бидъатдан мурод шариатда унга далолат қиладиган асли бўлмаган нарсани пайдо қилиш, аммо шариатда унга далолат қиладиган асли бўлган нарсани пайдо қилиш гарчи луғатда бидъат дейилса ҳам шаръан бидъат ҳисобланмайди.” (Имом Ибн Ражаб Нававийнинг қирқ ҳадисга ёзган шарҳларига мурожат қилинг)

Албатта Набий (сав) арабларнинг энг фасоҳатлиси бўлганларида шак – шубҳа йўқ, у зот жавомеул калом эгаси бўлганлар, агарда ҳар бир бидъат (яхши ва ёмонга ажратилмасдан) дўзахда бўлганида эди, унда Пайғамбаримиз сав ҳар бир бидъат дўзахда деб айтган бўлар эдилар. Лекин у зот (сав) бидъатни залолат деган сўз билан қайдлаб қўйдилар, шундай экан озгина тааммул қилиб кўринг!

Иккичидан: Набий сав жамийки мубоҳ ишларни улар жуда кўп бўлгани учун қамраб олмаганлар. “Ким Набий (сав) шу ишни қилмаганлар деган даъво билан ўша ишни ҳаромга чиқарса дарҳақиқат далили бўлмаган нарсани даъво қилган бўлади ва унинг бу даъвоси рад этилади”.

(Аллома муҳаддис Абдуллоҳ Ибну Сиддийқ Ғиморийнинг  “Итқонус сунъати фи таҳқиқи маънол бидъати” номли асарига қаранг).

Ва яна айтадиларки: “Ундан ташқари маълум нарсалардан Набий сав жамийки мандуб бўлган ишларни қилмаганлар, чунки у зот  кўп вақтларини ўз ичига олган даъватни етказиш, мушриклар ва аҳли китоблар билан мужодала. Исломни ҳимояси учун душманлар билан жанг қилиш, сулҳлар, тинчлик шартномаларида  белгиланган келишувларни риоясини қилиш, шариатда белгиланган ҳадларни ижро этиш, сарияларни жўнатиш, закот йиғиш учун вазифадорларни жойларга жўнатиш, ҳукмларни етказиш ва шу каби  ислом диёрини барпо қилиш ҳамда унинг чегараларини белгилаш учун лозим бўлган бошқа буюк муҳим  ишлар билан машғул бўлганлар. У зот (сав) баъзи мандуб бўлган ишларни тарк қилишдан асосий мақсадлари, ўз умматларига улар фарз бўлиб қолишидан ва улар  ўша амалларни бажарсалар машаққатли бўлишидан қўрқишлари бўлган. Чунки росулуллоҳ (сав) Ислом келишидан бошлаб то Қиёмат қоим бўлгунгача бўлган жамийки мандуб амалларнинг турларини ўз ичига олган умумий насслар билан кифоя қилганлар, масалан: 

“Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади.”

(Бақара сураси 197- оят)

“Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур). Ким бирон ёмон иш қилса, фақат ўшанинг баробарида жазоланур ва уларга зулм қилинмас.”

(Анъом сураси – 160 оят)

“Парвардигорингизга ибодат қилиб, яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар.”

(Ҳаж сураси 77- оят)

“Ким бирон чиройли амал қилса, Биз унинг учун ўша (чиройли амали)да яна ҳусни зиёда қилурмиз (яъни, зиёда савоб ато этурмиз).”

(Шўро сураси 23- оят)

“Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.”

(Залзала сураси 7-оят)

Шу мавзуда ҳадиси шарифлар ҳам келган, уларнинг баъзиларини Аллоҳнинг инояти билан зикр қилиб ўтамиз. Ким яхшилиги бўлган янги пайдо нарсани мазаммат қилинган бидъат деб ўйласа у киши катта хато қилган бўлади ва Аллоҳ таолога ва Унинг пайғамбарига журъат кўрсатган бўлади. Чунки у киши Китоб ва суннатнинг умумий мазмунида мандуб бўлган нарсани ёмон деб, мазаммат қилаётган бўлади.

Давоми бор…

Рустам Охунжонов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот котиби

What you can read next

“Аҳли сунна вал жамоа имомлари: Имом Мотуридийнинг аҳли сунна ривожида тутган ўрни” мавзусида онлайн маъруза
“Аҳли сунна вал жамоа имомлари: Имом Мотуридийнинг аҳли сунна ривожида тутган ўрни” мавзусида онлайн маъруза
Ilm olishning farzligi va fazilati: Johillikka qarshi maʼrifat bilan kurash
Ибодатлардан кўзланган ҳикмат
Ибодатлардан кўзланган ҳикмат

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP