SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар
21.12.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар

“Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда. Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз”. Президентимиз айнан ушбу жумлалар билан мажлисга ўз мурожаатномаларини бошладилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (1)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (2)

Шундан сўнг якунинга етаётган йилда бўлиб ўтган ишлар сарҳисоби ҳақида сўзладилар ва ҳар қандай соҳада тараққиётга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаб, шундай дедилар: “Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади.” Дарҳақиқат ҳоҳ у илм йўли бўлсин, ҳоҳ касб-ҳунар, тинимсиз меҳнат қилинмас экан унда ҳуч қачон тараққиё ва ўсиш бўлмайди. Президентимизнинг ушбу сўзлари талаба ва устозларда жуда катта таассурот қолдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинди

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (3)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (4)

Шунингдек мурожаатномани кузатган устоз ва талабаларимиз илм-маърифат билан боғлиқ маълумотларга алоҳида қизиқиш билдиридлар:

“Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (5)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (6)

Шавкат Мирзиёев: “Йил бошидан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш йўлга қўйилди. Бу борада етарли тажриба орттирдик. Энди, келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади”.

Ушбу мурожаатноманинг статистик маълумотларига кўра, мурожаат давомида президентимиз “Таълим” сўзини 25 марта, “мактаб” сўзини 23 марта, “шахс” ва “халқ” сўзларини 22 марта ишлатганликларини ўзи таълим ва тарбияга, ҳамда халқимиз манфаатларига қанчалик эътибор кўрсатаётганларини кичик бир мисоли бўла олади.

Шунингдек, мурожаат давомида муҳтарам президентмимз миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик масалаларига ҳам алоҳида урғу бериб ўтдилар:

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (7)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (8)

“Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади.

Миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”.

Бизнинг кўп миллатли, бағрикенг халқимиз асрлар давомида ўзга миллат ва элат вакилларига меҳр-мурувват улашиб келишган. Бежизга доно халқимиз “Қўшнинг тинч сен тич” деб таъкидламаган. Чунки, ҳозирги кунда бутун дунёда радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар кучайиб бормоқда. Бизнинг ёшлар ҳам ушбу иллатлар холи деёлмаймиз. Шунинг учун биз ҳам ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаслигимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (9)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил бўйича Олий Мажлисга Мурожаатномаси билан танишиб чиқдилар (10)

Мурожаатнома сўнгида эса мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга ўз миннатдорчиликларини билдиридлар ва ушбу жумлалар билан сўзларини якунладилар:

“Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан”.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини кузатиб, келаси йилда амалга оширишлари керак бўлган, ўз олдиларига қўйган вазифаларини қайта таҳлилдан ўтказиб олдилар, ҳамда ўзларига тегишли хулосалар чиқардилар. Ушбу мурожаатнома ва унда халқимиз фаровонлиги учун айтилган сўзлар нафақат билим юртимиз устоз ва талабарини, балки бутун юртошларимизни қалбидан чуқур жой эгаллади.
Р.Саиджалолов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими

What you can read next

“Вақф” фонди нон ишлаб чиқаришни бошлади
“Вақф” фонди нон ишлаб чиқаришни бошлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уммат   бўлиш энг улуғ неъмат
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш
“Кўкалдош” ислом билим юрти 2018-2019 ўқув йили қабул имтиҳонилари натижалари эълон қилинди.
“Кўкалдош” ислом билим юрти 2018-2019 ўқув йили қабул имтиҳонилари натижалари билан танишинг.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP