(Давоми)
Миссионерликнинг геосиёсий мақсадлари
Шу ўринда, миссионерлик аниқ белгиланган сиёсий мақсадларни амалга оширишда аксарият ҳолатларда ёвуз ва бузғунчи ғояларини кўзлаётгани ойдинлашмоқда. Мазкур ҳаракатлар оқибатида иқтисодий тараққиётдан орқада қолган давлатларга “беғараз” ёрдам кўрсатиш ниқоби остида айрим мустақил давлатларнинг ички ишларига очиқдан очиқ аралашувининг яширин кўриниши сифатида намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда у ёки бу динни байроқ қилиб дунёвий тартиботга қарши йўналтирилган радикал ҳаракатларга қарши кураш олиб бориш кўп қиррали бениҳоя зиддиятли феномен эканлигини инобатга олиш зарур. Зеро, жаҳондаги етакчи давлатлар миссионерлик ҳаракатларини йўналтириш орқали иқтисодий ёрдам бериш баҳонасида ўзларининг сиёсий шартларини бажаришга мажбур қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, диний воситалар орқали ўзга давлатларнинг ички ишларга аралашиш билан бир қаторда, кучли давлатларнинг кучсиз давлатларга нисбатан сиёсий босимини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, жаҳондаги етакчи давлатлар дунё захираларини эгаллаш ва назорат қилишда мафкуравий ҳужум қуроли сифатида миссионерликдан унумли фойдаланишмоқда.
Миссионерлик қандай оқибатларга олиб келмоқда?
Дунёда таҳликали вазиятини тобора авж олиши миссионерлик борасида жиддий фикрлашни тақозо этади. Миссионерлик оқибатида муайян ҳудуд ва минтақада катта маънавий йўқотишлар юз бераётганлиги ҳукумат бошқарувида ўзаро қарама қарши кучларнинг шаклланишига замин яратмоқда. Мазкур ҳолат, энг аввало, миллатнинг асрий қадриятларига рахна солиш орқали, халқ ва миллатнинг турмуш даражасини издан чиқариш орқали давлат бошқарувида сепаратизмнинг кучайиши муайян мамлакат суверенитетига нисбатан жиддий хавф солмоқда.
(Давоми бор)
Икром Рўзиқулов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси






