Ваъдага вафо қилиш.
Сиз бир нарсани ваъда қилиб, унга вафо қилмасликдан сақланинг!
Балки сизнинг инсонларга қилаётган яхшилигингиз сўзда эмас, амалда бўлиши лозим бўлади. Агар ваъда беришга тўғри келса унга вафо қилинг ва фақатгина бирон бир ожизлик ва зарурат бўлсагина уни бузсангиз бўлади. Зеро ваъдага хилоф қилиш мунофиқнинг белгиларидан бири бўлиб, хунук ахлоқлардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Уч нарса бор ки кимда шу нарса топилса у рўза тутса ҳам ва намоз ўқиса ҳам мунофиқ бўлади: агар гапирса, ёлғон сўзлайди; агар ваъда берса, хилоф қилади; агар омонат берилса, хиёнат қилади”
Аллоҳ таоло барчамизни ваъдасига вафо қиладиган мўмин-мусулмонлар қаторидан қилсин, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган хулқлар билан хулқлантирсин, омин !
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг «Албидаятул ҳидая» китобидан
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Р.Охунжонов





