SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Олим бўл…
01.12.2022 / Bo‘limda Maqolalar, Yurtimiz allomalari

Олим бўл…

Шариъатимизда илмга жуда ҳам катта эътибор берилган. Шунга кўра, илм ўрганишга кўп тарғиб қилинади: Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Илмни ўз аҳлидан бошқа ўринга қўювчи тўнғизларга жавҳар, дур ва тилло тақувчи инсон кабидир”, дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган.

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Абдурроҳман ибн Абу Бакрадан, унинг отаси розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олим бўл ёки таълим олувчи бўл ёки (илмни) тингловчи бўл ёки (илмга) муҳаббатли бўл, бешинчиси бўлмагин, ҳалок бўласан”, дедилар. Табароний “ал-Муъжамус соғир”да ривоят қилган.

Юқоридаги ҳадисларда илм ўрганишнинг фарз эканлиги ва инсон олим бўлишга интилиши, ҳеч бўлмаганда илмга муҳаббатли бўлиш лозимлиги ҳақида баён қилинмоқда.

Қуйидаги ҳадисларда эса, таълим бериш ва илм ўрганиш йўлида юрган инсонларнинг фазилатлари баён қилинади:

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олимнинг обиддан кўра фазилати, менинг сизларнинг энг (даражаси) пастларингизга кўра, фазилатимга ўхшайди”,  дедиларда,сўнгра яна: “Албатта, Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари ва ер ва осмонлар аҳли ва ҳатто, ўз инидаги чумоли ва кит ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчиларга салавот айтишади”, деб айтдилар. Термизий ривоят қилган.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Дардо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар илм толибининг бажарган амалидан рози бўлган ҳолда қанотларини қўяди. Албатта, олимга осмондаги ва ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазилатига ўхшайди. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динор ва дирҳамни мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди”, деганларини эшитдим”. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Илм ўрганишнинг фазилати борасида улуғ саҳоба ва тобеинлардан ҳам ҳикматли сўзлар ривоят қилинган: Жумладан, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Кумайлга: “Эй, Кумайл, илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса, сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Нафақа қилиш молни камайса, илм зиёда бўлади”, деганлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол ва мулкдан бирини танлаш ихтиёри берилди. У илмни танладилар, илм сабабли мол ва мулкка ҳам эга бўлдилар”, деб айтдилар.

Шунингдек, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу олим ҳақида: “Кечанинг бир қисмида илм музокараси билан машғул бўлиш менга кечани бутунлай бедор ўтказишдан маҳбуброқдир”, деб айтганлар.

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ: “Илм ўрганиш нафл ибодатдан афзалроқдир”, дедилар.

Ато ибн Абу Рабоҳ роҳимаҳуллоҳ: “Бир илм мажлиси беҳуда мажлислардан етмиштасига каффорот бўлади”, дедилар.

Абуд Дардо розияллоҳу анҳу: “Бир масалани ўрганишим мен учун тунни ибодат билан ўтказишимдан яхшироқдир”, дедилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шариатимизда илмга жуда ҳам кўп тарғиб қилинган. Юқорида илм ўрганишнинг фазилатлари баён қилинди. Шунга кўра барчамиз илм ўрганиш йўлида қаттиқ жидду-жаҳд қилишимиз лозим. Зеро, инсоният илм сабабли Аллоҳ ва Расулини танийди, динини ўрганади, ўзлигини танийди, бу дунёда нима учун учун яшаётганини, қандай яшаши лозимлигини англайди, натижада Аллоҳ рози бўладигандек ҳаёт кечиради. Шунингдек, дунё тараққиёти ва ривожланиши, инсонларнинг фаровон ҳаёт кечириши ҳам илм сабабли бўлади. Зеро, илм дунё ва охират саодати учун восита саналади. Аллоҳ барчамизга фойдали илм насиб қилсин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Мадаминов Шокиржон

What you can read next

Устоз отангдан улуғ!
Устоз отангдан улуғ!
Китоб – маърифат машъали
Фатво марказига ташриф
Фатво марказига ташриф

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP