SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди.
28.10.2022 / Bo‘limda Yangiliklar

“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди.

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари бутун башариятга юксак ўрнак ва олий намунадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни янада зиёда қилиш мақсадида, “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)”  шиори остидаги Росули Акрам соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни таълим муассасаси мудири М.Насриев сийрат борасидаги баъзи маълумотлар ва келажакда талабаларнинг илмий салоҳиятларини ошириш ҳақидаги таклифлари билан очиб бердилар.

“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди. (1)

Тадбирда таълим муассасасининг 3-курс талабалари 4 та шарт бўйича, сийрат ва ислом тарихига оид билимларини мусобақа тарзида йиғилганларга намойиш қилишди. Шартлар қуйидагилардан иборат бўлди:

  1. Савол-жавоб.
  2. Саловот.
  3. Тезкор савол жавоб.
  4. Саҳна кўриниши.

Саволларнинг мураккаблигига қарамай талабалар деярли барча саволларга тўғри жавоб бердилар. Кейинги шарт саловот айтиш шартида гуруҳлар томонидан бир биридан гўзал саловотлар ижро этилди.

Шартлар орасидаги танаффусдан унумли фойдаланган ташкилотчилар, томошабинлар ўртасида ҳам сийрат билан боғлиқ бир-биридан қизиқ ва манфаатли савол жавобларни ташкил қилишиб, тўғри жавоб берганларга эсдалик совғалар тақдим этишди.

“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди. (2)
“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди. (3)

Мусобақани бевосита кузатган одам унинг қанчалик юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлди. Мусобақадан кўзланган мақсад нафақат талабаларнинг билимларини ошириш, балки бу ерда айтилаётган ҳар бир маълумотни ҳаётларига татбиқ қилиш, олинган маълумотларни бошқаларга ҳам етказиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳақиқий муҳаббатни ҳис қилиш ва У зотга мос уммат бўлиш каби юксак мақсадлар кўзланган эди ва бу мақсадларга эришилди.

“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди. (4)
“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди. (5)

Сийрат мусобақаларининг энг кулминацион нуқтаси ҳисобланган 4-шарт, яъни гуруҳ вакиллари ислом тарихига оид ўзлари мустақил таёрлаган саҳна кўринишларини ижро этиб беришди. Ҳар йилги талабалар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари ижтимоий тармоқларда юз минг марталаб кўрилади. Талабалар ўз саҳна кўринишларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниг ҳаётларидан бир парча ёки Расулуллоҳдан кейинги мусулмонларнинг У зотга бўлган муҳаббатларини акс эттиришга ҳаракат қилдилар ва буни юқори даражада намойиш қилдилар.

“Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом таълим муассасасида “Икки  олам сарварисиз ё расулуллоҳ (с.а.в.)” шиори остидаги сийрат тадбири ўтказилди. (6)

Тадбир сўнгида барча иштирокчи талабалар ташкилотчилар томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар ва таълим муассасаси мударриси Т.Каримов ўқитувчиларнинг дин йўлидаги хизматларига ривож ва талабаларнинг илмлари янада зиёда бўлишини сўраб дуои хайрлар билан тадбирни якунлаб бердилар.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

АКСИРИШ ОДОБЛАРИ
Акса уриш
Koʻkaldosh oʻrta maxsus islom bilim yurti talabasi Rahmatulloh Abdumalikov ilmiy-amaliy anjumanda ishtirok etdi
Koʻkaldosh oʻrta maxsus islom bilim yurti talabasi Rahmatulloh Abdumalikov ilmiy-amaliy anjumanda ishtirok etdi
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг машҳур шогирдлари
Тақводор мазҳаб боши

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP