SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
МАККА ФАТҲИДАН КЕЙИН ҲИЖРАТ ЙЎҚ
12.09.2022 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Фатҳдан (Макка фатҳидан) кейин ҳижрат йўқ”, дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Ҳижратнинг ўзи нима? Ҳижрат фақат туғилган юртни ташлаб чиқишми?

Ҳижрат қачон фарз ва қачон мустаҳаб бўлади?

Унинг мақсадлари, сабаблари нима?

“Ҳижрат” тушунчасининг таърифи

“Ҳижрат” сўзи араб тилида “ажрамоқ”, “тарк этмоқ” маъноларини беради. Ҳижратнинг шаръий маъноси эса – Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида “Куфр диёри”ни тарк этиб “Ислом диёри”га кўчишга айтилади.

Мусулмонларнинг аввал Ҳабашистонга, кейинчалик пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам раҳнамолигида Маккани тарк этиб, Мадинага борганликлари ҳижратга мисол бўлади. Ушбу ҳижратда мусулмонларнинг яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кўчиб кетишлари мажбуран бўлиб, бунга уларнинг жони, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан жисмоний ва бошқа шаклдаги тажовуз ўта кучайганлиги сабаб бўлган.

Демак, таърифдан маълум бўлмоқдаки, шариатда катта савоб ваъда қилинган ҳижрат мақомига етишиш учун Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида “Куфр диёри”дан “Ислом диёри”га кўчиш керак экан. Акс ҳолда бу шаръий ҳижрат бўлмайди, фарз ёки вожиблик касб қилмайди, балки оддий бир манзилдан бошқасига яшаш учун кўчиш бўлиб қолади.

Таърифда келтирилган “Ислом диёри” ва “Куфр диёри” тушунчаларини ҳозирги кунда нотўғри талқин қилиниши натижасида Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг ҳукмларига зид, сохта фатволар тарқалиб, мусулмонлар ўртасида ихтилофлар вужудга келмоқда. Улар мусулмонлар яшайдиган юртларни “Куфр диёри” деб атаб, бу юртлардан ҳижрат қилиш фарз бўлди демоқдалар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Маккада илк ваҳийлар келиб, исломга даъват қила бошладилар. Исломни қабул қилиб шаръий ибодатларни адо қилувчи мусулмонлар сони кундан-кунга ошиб борар, бу эса Макка мушрикларининг қаршилигига сабаб бўла бошлади. Мусулмонлар Маккада ибодатларини бемалол адо қилолмайдиган ҳолатга тушгач, аввало, Ҳабашистонга, сўнгра Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилишга мажбур бўлишди. Мадинаи Мунавварада ислом давлати барпо бўла бошлади, Маккада қолган мусулмонларга эса тазйиқлар кундан-кунга кучая бошлади. Ҳижратнинг иккинчи йилида Макка мушриклари билан мусулмонлар орасида Бадр жанги бўлиб ўтди. Бу жангда Макка мушриклари орасида ҳижрат қилмасдан мусулмонларга қарши жангга чиққан баъзи мусулмонлар ҳам бор эди. Улар ҳижрат қилмагани учун баъзи баҳоналарни келтирар эди. Шунда Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:

“Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?” – дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!” – дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!” деган (97-оят).

Уламоларимиз бу оят фақат Маккадан Мадинага ҳижрат қилмаган, ўша вақтда мусулмонлигини ошкора айтолмаган, дин аҳкомларини ошкора адо қилолмаган кишилар учун хос дейишган.

Чунки Аллоҳ таоло “Анфол” сурасида:

“Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жидди жаҳд қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига валийдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат, сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавм зиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи зотдир”, деган (72-оят). 

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларнинг бир неча синфларини зикр қилмоқда:

1. Ҳижрат қилганлар. 

2. Жой бериб, ёрдам кўрсатганлар. 

3. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганлар.

Буларнинг ҳаммасини Аллоҳ таолонинг Ўзи “мўминлар” деб атамоқда.

Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъоний ўзининг «Субулус Салом» номли машҳур китобида ҳижрат ва унинг маъносидаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб бўлганидан кейин, қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ”, дедилар”.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

“Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчи далилларни насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар”.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Исломнинг аввалида ҳижрат мандуб (тарғиб қилинган) амал эди. Кейин Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш фарз бўлди. Макка фатҳ қилинганда эса ҳижратнинг вожиблик ҳукми бекор бўлган. Иш яна мандубликка қайтган”, деган. Демак, фарз ҳижрат тугатилган, мандуб ҳижрат қолган.

Макка фатҳидан кейин Маккадан ҳижрат қилиш бекор бўлишининг сабаби, Макка ислом диёрига айланиб, у ерда ислом арконлари бемалол адо қилинаётгани эди. Ҳозирги кунда ҳам қайси жойда исломнинг фарзи айн бўлган намоз, рўза, закот, ҳаж ва азон каби шиорлари бемалол адо этилаётган жойлардан ҳижрат қилиш нақлга ҳам ақлга ҳам тўғри келмайди.

Ҳижратни ўзига ўзи фарз қилиб олганлар яшаб турган жойида ўзига нисбатан содир бўлаётган баъзи жузъий камчиликлар учун ҳижрат қилмоқчи бўлсалар, ҳижрат қилиб бормоқчи бўлган жойларида ундан-да каттароқ камчилик ёки фитналарга дучор бўлиши ёки дучор бўлмаслигини таққослаб ўйлаб кўрмоғи лозим.

Мисрнинг собиқ муфтийси шайх аллома Наср Фарийд Восил: “Ҳозир ер юзида тўлиқ ислом шариати амал қиладиган Ислом давлати ҳам, ислом ёки мусулмонлар яшамайдиган куфр давлати ҳам йўқ. Ҳамма элат ва дин вакиллари аралашиб яшамоқда, шунинг учун муросаа қилиб яшамоқ лозим”, деган эди.

Ўзини салаф уламоларга қаттиқ эргашишини даъво қилувчи иорданиялик муҳаддис, манбашунос олим Машҳур ибн Ҳасан шундай деган эди: “Ҳозирги баъзи ёшларга ҳайрон қоламан, жиҳод ва ҳижрат ҳақида жар солишади. Ваҳоланки, уларнинг яшаб турган жойларида ислом илмларига халқ ташна, илмга ихлосли халқи бор. Аллоҳ йўлида илм ўрганиб, халқига илм тарқатиш йўлида жидду жаҳд қилишмайдими!”.

Имом Ибн Ҳажар айтади:

– Ҳижрат зоҳирий ва ботиний бўлади. Ёмонликка буюрувчи нафс ва шайтон чақириғига жавоб бермаслик – ботиний ҳижрат. Динини фитналардан олиб қочиш – зоҳирий ҳижрат.

Зеро, ҳижратнинг энг афзали Гуноҳ-маъсиятларни ва Аллоҳ қайтарган ҳар қандай нарсани тарк этишдир.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат қолган киши ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсадан ҳижрат (тарк) қилган киши ҳақиқий муҳожирдир”. (Имом Бухорий ривояти).

 «Одамлар моллари ва жонларига (унинг тажовузидан) омонда бўлган киши мўминдир, хато ва гуноҳларни тарк қилган киши муҳожирдир». (Имом Ибн Можа ривояти).

«Ҳижратнинг энг афзали – Парвардигоринг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир». (Имом Аҳмад ривояти).

«Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан энг афзал ҳижрат ҳақида сўрашганида: – Аллоҳ ҳаром қилган нарсани тарк этган киши!- деб, жавоб бердилар». (Имом Абу Довуд ва Насоий ривояти).
Асадулло ХОЛМУРОДОВ
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Мазҳабсизлик – хатарли йўл
Мазҳабсизлик – мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид
Bagʻrikenglik bizning qadriyatimiz
Bagʻrikenglik bizning qadriyatimiz
Zahar
Jannatdagi qoʻshni

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP