Бугун 7 июн куни Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига Имом Мотурудий илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро илмий ҳайъати аъзоси, Туркия Республикаси Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий ташриф буюрди. Доктор Ҳамза Бакрийга Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов ҳамрохлик қилди. Меҳмонларни таълим муассасаси мудири М.Насриев ва мударрислар кутиб олишди.


Ташрифдан асосий мақсад Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударрислар ва талабалар билан илмий суҳбат бўлгани учун меҳмонлар мажлислар залига таклиф қилиндилар.
Доктор Ҳамза Бакрий иштирокида таълим муассасаси мажлислар залида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Мажлисни таълим муассасаси мудири М.Насриев ташриф этган меҳмонларни қимматли вақтларини аямай у илмий мажлисни ўтказиб беришга келганларига алоҳида миннадорчилик билдирди ва сўз навбатини меҳмонларга берди.


Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов йиғилганларга доктор Ҳамза Бакрийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақида қисқача баён қилиб берди.
Сўнг сўз навбати доктор Ҳамза Бакрийга берилди. Маърузачи мажлисда йиғилганларга илм талаб қилишйўлида чекиладиган машаққатлар, илмга қандай йўллар билан амал қилиниши, илм йўлида юрганларни даражалари ҳақида ва илм ўзаро музокара қилиш ҳамда илмда бардавом бўлиш билан ривож топиши ҳақида батафсил Қуръони карим оятлари, Ҳадиси шарифлардан ҳамда уламоларнинг ҳаётий мисоллар билан ёритиб берди.



Мажлиснинг иккинчи қисми талабалар ва мударрислар томонидан берилган саволлар ва уларга доктор Ҳамза Бакрий мазмунли жавоб бериши билан ўтди.
Мажлис якунида таълим муассасаси мудири М.Напсриев келган меҳмонларга яна бир бор таълим муассасага қилган ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди ва бундай учрашувлар давомий бўлишига умид билдирди.


Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






