Таълим муассасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари ўтказилиши режаси тасдиқланган. Бунда долзарб мавзуларда соҳа мутахассислари таклиф этилиб давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилади. Бу тадбирлар талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда.



7 февраль кунги маънавият соати Алишер Навоий ҳазратларининг таваллудларига бағишлаб “Темур тиғи етмаган жойни қалам билан олди Алишер” мавзусида ташкил этилди. Соҳа мутахассиси сифатида навоийшунос олим, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети дотценти Тилавов Абдумурод Ҳолмуродович таклиф этилди. Давра суҳбатида А.Навоийнинг асараларида комил инсон, ватанпарварлик, ростгўйлик, адолат ва бошқа инсоний фазилатларнинг акс эттирилганлиги ёритиб берилди. Навоий асарларидан бугунги ёш авлодни тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтилди.




Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






