Барчамизга маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифига кўра коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалишини олдини олиш мақсадида республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддат давомида таълим олиш онлайн шаклда олиб борилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига биноан олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида, хусусан Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида қишки таътилдан сўнг дарс машғулотлари масофавий-онлайн шаклда бошланди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчилари томонидан курслар ва гуруҳлар кесимида масофавий онлайн дарс машғулотларини ташкил этиш учун фанлар бўйича маъруза матнлари, аудио, видео дарслар, слайдлар тайёрланди. Телеграм каналда дарс жараёнларни ўтиш учун ҳар бир босқич талабаларига алоҳида гуруҳлар тузилди.
Онлайн дарс машғулотларига талабалар тўлиқ қамраб олиниб, уларнинг доимий яшаш жойларида бўлиши ва карантин талабларига қатъий амал қилишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Дарс машғулотларига пухта тайёргарлик кўриш, аудио, видео дарслар материалларни тайёрлаш учун Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси алоҳида хоналар ажратилиб, барча шароитлар яратилиб зарур техника воситалари билан таъминланди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасининг матбуот хизмати










