SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
МУЛЛА АЛИЙ АЛ-ҚОРИ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ – ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ ҲИМОЯЧИСИ.
17.01.2022 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Мулла Алий ал-Қори раҳматуллоҳи алайҳ – ҳанафий мазҳабининг ҳимоячиси.

Мулла Алий ал-Қори раҳматуллоҳи алайҳнинг қисқача таржимаи ҳоли

 У кишининг тўлиқ исми Нуриддин Абу ал-Ҳасан Али ибн Султон ибн Муҳаммад ал-Қори ал-Ҳаравий ал-Маккий ал-Ҳанафий бўлиб, “Мулла Али ал-Қори” номи билан машҳурдир[1].

Мулла Али ал-Қорининг Ҳиротда туғилганлиги тўғрисида ҳеч қандай хилоф бўлмасада, туғилган санасини ҳақида маълумот қолдирилмаган. Чунки ўша даврларда чақалоқ туғилганда унинг туғилган санасига эътибор бўлмагани сабабли инсонлар буни тайин қилишга аҳамият бермас эдилар[2].

Аммо ҳижрий 1014 (милодий 1636 йил) санада Макка шаҳрида вафот этганлиги тўғрисида эса барча тарихчилар бир хил фикр билдирганлар..

Мулла Али ал-Қори туғилиб ўсган юрт – Ҳиротда дастлаб Қуръони карим илмини ўрганди. Сўнг уни ёд олиб, тажвид илмини ўрганди ва устози – ўз даврининг етук олимларидан бўлган Муъийнуддин ибн ал-Ҳофиз Зайниддин ал-Ҳаравийдан дарс олди. У асосий илмини Ҳиротдаги ўша даврнинг энг машҳур шайхларидан ўрганди. Илм ўрганишининг илк давридаёқ кўпгина катта китобларни ўрганиб, пухта ўзлаштириб олди[3].

Тарихчилар унинг Маккага риҳлат қилган санасини зикр қилмаганлар. Аммо, ҳижрий 952 йилда Маккага кириб борганини айтганлар.

Мулла Али ал-Қори Балад ал-амин – Маккаи мукаррама шаҳрига кириб истиқомат қила бошлади. Шу кундан бошлаб унинг ўз илмий фаолиятини олиб бориши учун тинч ва осуда ҳаёт бошланди. Машойих ва уламоларнинг дарс ҳалқаларида иштирок этди. Шу асрнинг кўпгина уламоларининг илмларидан баҳраманд бўлди ва илм олиш йўлида юксалиб борди.

Аллоҳ таоло унинг қалбига илмларни жойлаш учун кенг қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”,[4] деган ҳадисларининг исботи ўлароқ у кишига барча яхшиликларни берди.

Уни қидирган киши ё бирор китоб олдида ўтириб мутолаа қилаётганида ёки бирор олимнинг ҳузурида дарс тинглаётганида топиши мумкин эди. У ўз юрти Ҳиротда бўлганида ҳам, илм йўлини тутиб бошқа юртларда бўлганида ҳам ўз даврининг машҳур уламоларидан таълим олди, ҳамма жойда олим ва фузалолар даврасида мутассил равишда ўз илмини оширишга ҳаракат қилди.

Мулла Али ал-Қори бир неча йиллар Байтуллоҳ ал-Ҳаром уламоларидан дарс олишни ўзига лозим тутгани, илм ва таълимга кучли рағбат қўйгани боис тез фурсатда бармоқ билан саналгудек бўлган замонасининг етук олимларидан бўлиб етишди ва улар қаторида жой олди. Илм талаб қилишда тинмади, диний илмлар мажмуаси – ҳадис, тафсир, фиқҳ ва қироат илми бўйича катта шуҳратга эга бўлди, илмий даражаси юксалиб, ёзган асарлари ва шарҳлари тезда ҳар томонларга ёйилди. Илмий фаолиятини юксалтириш, давом эттириш ва тарқатиш мақсадида ҳар йили битта мусҳаф – Қуръони карим кўчириб ёзиб уни сотарди ва шу орттирган даромади келгуси йилгача етарди. Шу ерда Мулла Али ал-Қорининг моҳир хаттот эканлиги, ундан бир неча Қуръони карим нусхалари қолгани ва ҳалигача машҳур музейларда сақланаётганини зикр қилиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

“Ал-Қори” деб номланишига унинг қироат илмида моҳир ва пешқадам, бу илмда етук билимдон, мустаҳкам ва пухта эгаллагани сабаб бўлиб, Ислом оламида ҳам Мулло ал-Қори номи билан шуҳрат топган.[5] Бу борада ўзининг ёзган асарлари ва шарҳларида баён қилиб берилган.
Асатуллаев Фарҳод Равшан ўғли
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси


[1] “Мирқот ал-мафотиҳ шарҳ мишкотул масобиҳ”. Байрут, Дор ал-кутуб ал-илмиййа, ҳиж. 1422й, мил. 2001й, 1 жилд, 16 бет.

[2] “Мирқот ал-мафотиҳ шарҳ мишкотул масобиҳ”. Байрут, Дор ал-кутуб ал-илмиййа, ҳиж. 1422й, мил. 2001й, 1 жилд, 16 бет.

[3] «Хулосатул асар”, 3 жилд 185 бет; “Самт ан-нужум”, 4 жилд, 393 бет.

[4] Имом ал-Бухорий, “Саҳиҳ ал-Бухорий”, Илм китоби, “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса…” боби, 71 ҳадис.

[5] Муҳаммад ал-Муҳиббий. “Хулоса ал-асар фий аъён ал-қорн ал-ҳадий ъашар”. 3 жилд, 185 бет; “Самт ан-нужум” 4 жилд, 393 бет.

What you can read next

Албонийни ақидадаги оғишишларидан
Албонийни ақидадаги оғишишларидан
Ифторликдаги суннат амаллар
Ифторликдаги суннат амаллар
ЯХШИЛИК ВА ТИНЧЛИК ЙЎЛИДА БИРЛАШИБ, ДАДИЛ ОДИМЛАЁТГАН ТУЗИЛМА
Яхшилик ва тинчлик йўлида бирлашиб, дадил одимлаётган тузилма

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP