Бу дунё яралмиш нечадир кунда,
Барчаси ёзилмиш Лавҳул маҳфузда,
Бутун олам сири бордирки унда,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Инсон ҳаёт йўли ажойиб бўлар,
Мусибат ҳар инсон бошига етар,
Синовнинг ҳаммаси Аллоҳдан келар,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Ҳозир ҳар лаҳзада бўламан ҳайрон,
Бандалар юрибди сарсон саргардон,
Шаксиз яқинлашди охирги замон,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Қачондир албатта, Қиёмат бўлар,
«Катта аломатлар» кетма-кет келар,
Шу он барча инсон ҳайратда қолар,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Қиёмат кунида бир сур чалинур,
Бир зумда ҳар башар жон таслим қилур,
Бутун олам шу вақт жим бўлиб қолур,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Бир сур иккинчи бор чалинган кунда,
Тирилар қабрда ётган ҳар банда,
Ҳаммаси ёзилган гўзал Каломда,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Ей дўст! Насиҳатим қулоққа илгин,
Олимлар олдига шошилиб боргин,
Имкон берилади бир бора билгин,
Аллоҳ тақдирига бўйсуниш фарздир.
Билим юрти талабаси
Акромов Фозилжон





