Таълим муассасасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари режаси тасдиқланган бўлиб талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда. 6 декабрь кунги мураббийлик соатлари “Қомусимиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида бўлиб ўтди. Бунда гуруҳ раҳбарлари ўз маърузаларида Конституция бош қомус эканлиги, унинг жамият сиёсий ҳаётидаги аҳамияти ва роли ҳақида, 8 декабрь – “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун” – умумхалқ байрами деб эълон қилинганлиги ҳақида маълумот берилди. Конституциянинг 29 йиллик байрами ҳақида гапирилди. Талабалардан Конституциянинг моддаларини билиш борасидаги билимлари текширилди. Конституция моддаларидан мисоллар келтирилди. Маърузада слайдлардан кенг фойдаланилди. Шунингдек, мамлакатимиз ва жаҳонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди. Кейинги ҳафтага қадар мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган янгиликлардан таҳлил қилиб келиш тавсия қилинди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати











