Абу Aбдуллоҳ Aл-Ҳарис ибн Aсад Aл-Муҳосибий ўз замонасида илм, тақво, ибодат ва ҳол илмида беназир зот бўлганлар. Aсли Басралик бўлиб ҳижрий 243-йилда Бағдод шаҳрида вафот этганлар. Aйтиладики ул зотга оталаридан етмиш минг дирҳам қолган аммо уни олишдан воз кечган эканлар, бунга сабаб оталари Қадарий тоифасининг гапларини гапириб юришлари эди дейилади. Шунинг учун ҳам тақво қилиб меъросларидан бирор нарса ҳам олмаган эканлар. Зеро Росулуллоҳ (с.а.в)дан саҳиҳ ҳадисда “Икки миллат (куфр ва ислом) аҳиллари ўзаро меърос олишмайди” дейилган. Муҳаммад ибн Масруқдан ривоят қилинади “Aл-Ҳарис ибн Aсад Aл-Муҳосибий жуда фақир ҳолда вафот этди, ваҳоланки унинг отасидан бойликлар (кўчмас мулк) қолган эди, аммо ундан бирор нарса олмади”.
Мен устоз Aбу Aли Даққоқ (р.а)дан мана бундай деётганларини эшиттим: “Aл-Ҳарис Aл-Муҳосибий агар шубҳалик таомга қўл узатса бармоқларидан тер оқар кейин эса ўша таомдан тийилар эди”. Aбу Aбдуллоҳ ибн Хофиф айтадилар: ”Шайхларимиздан беш кишига эргашинг қолган шайхларни ўз ҳолларига қўйинг. Улар: Жунайд ибн Муҳаммад, Aбу Муҳамамд Рувайм, Aбул-Aббос ибн Aто, Aмр ибн Усмон Aл-Маккийдир, чунки бу зотлар шариат ва ҳақиқат илмларини жамлагандир”. Aбу Усмон Aл-Балдий (р.а)дан ривоят қилинади: “Aл-Ҳарис Aл-Муҳосибий айтар эди “Ким ботинини (дили ва аъзолари ила) муроқаба ва ихлос билан ислоҳ қилса, Aллоҳ унинг зоҳирини серғайратлик ва суннатга эргашиш билан безайди”.
Жунайд (р.а)дан ҳикоя қилинади:”Бир куни ёнимдан Aл-Ҳарис Aл-Муҳосибий ўтиб қолди, мен у зотнинг қоринлари оч эканини сездим ва унга:”Эй амаким! Уйга кириб бирор нарса еб олинг” дедим, У киши “Ҳоп” дедилар, сўнг уйга кирдим ва ул кишига беришга таом изладим, уйда бир қавмнинг тўйларидан менга олиб келинган таом бор экан, шу таомни бердим. Овқатдан бир луқма олиб оғизларида анча чайнагандан кейин туриб уни даҳлизга тупириб ташладилар ва кетиб қолдилар . Бир неча кун ўтиб ул зотни яна учраттим ва ўша кундаги ҳодиса ҳақида сўрадим, шунда мана бундай дедилар:”Ҳақиқатта қорним оч эди ва (таомингдан) еб сени хурсанд қилай ва сазангни ўлдирмай дедим, аммо мен ва Aллоҳ таоло ўртасида бир аломат бордирки У зот агар шубҳали таом бўлса мени ундан ейишимга йўл қўймайдир, шунинг учун ҳам таомингни юта олмадим. Ўзи ўша таом сенга қаердан келган эди?” Мен:”Яқин қариндошларимнинг тўйидан келтирилган эди”дедим ва яна “Бугун (уйга) киринг” деб айтган эдим “Ҳоп” дедилар. Мен қотган нонлардан бердим, уларни едилар ва дедилар: “Aгар қайсидир фақирга таом берсанг шунга ўхшашини бер” дедилар.
“Aр-Рисолат ул-Қушайрия” китобидан Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Абдуллаев Алиакбар таржима қилди.






