Робиъул аввал ойи кириши билан барчамиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилган ушбу ойни кўп саловат айтишлик билан ёки У зотнинг сийратлари хақида китобларни ўқишлик билан ўтказамиз. Холбуки, бу ишларни йил бўйи қилишимиз керак. Ҳар бир мусулмон борки, Пайғамбар алайҳиссаломга юқори даражада муҳаббатли бўлишни орзу қилади.
Бунинг учун Аллоҳ сўбханаҳу ватаъаладан ёрдам сўраш лозим бўлади, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар
«Инсон яҳши кўрган кишиси билан биргадир»
Аллоҳ таъоло қуръони каримда:
Сиз «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади» деб айтинг.
Келинг савол тарзида сўровнома ўтказамиз ва буни «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаббатига ўлчов» деб номлаймиз
1.Саловат айтишга иштиёқ, хирсингиз борми?
2.Саловат айтганда лаззатланиб айтасизми?
3.Ҳар бир мажлис олдидан саловат айтасизми?
4.Саловат айтганда шошилмай айтасизми?
5.Саловат айтганда хушуъ ва одоб билан айтасизми?
6.Саловатни иҳлос ва шавқ билан айтасизми?
7.Саловат айтишда бирор марта кўз ёш тўкканмисиз?
8.Саловат айтиш сизга нафсингиздан ҳам мухаббатлироқ деб биласизми?
9.Саловат айтганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин бўламан деб ҳис қиласизми?
10.Қанча кўп саловат айтсангиз ҳам у зотни ҳаққини адо қилишликда ўзингизни нуқсонли деб биласизми?
11.Саловат айтишлик ўрнингиз ва тилингизни ҳушбўй қилади деб биласизми?
12.Фирдавсул аълода у Зотни кўришлик учун саловат кўпайтирасизми?
13.Бирор кеча Аллоҳ аъзза ва жалла тушда у зотни кўришни насиб қилсин деб кўп саловат айтиб ётганмисиз?
Агар ушбу саволларга жавобингиз 100% бўлса Аллоҳга шукр қилайлик агар оз бўлса Аллоҳга илтижо қилайлик
202-гурух талабаси
Ражабов Шухрат Эгамбердиевич





