Ислом дини инсонларни илм олишга кенг тарғиб қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган дастлабки оятларда ўқишга буюрилишининг ўзи қам Ислом илму-маърифат дини эканининг ёрқин далилидир. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди.
Бугун 10 сентябрь куни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасида 1-курсга қабул қилинган талабалар иштирокида «Ёшларимизни илм-фанга йўналтирайлик» шиори остида учрашув тадбири ташкил этилди. Табдирда таълим муассасаси мудири, мудир ўринбосарлари, ўқув-услубий бўлим ва АРМ масъул ходимлари ҳамда гуруҳ раҳбарлари қатнашдилар.

Таълим муассасаси мудири М.Насриев ўз маърузаларида барчани пухта илм олишга чақириб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда ҳам илмга тарғиб қилинган ва илм эгалари мақталганлигини таъкидлади. Жумладан, бир ҳадисларида: “Олимлар пайғамбарларнииг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қилиб қолдирганлар”, – деганлар (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти). Барчамиз ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги давлатимиз олиб бораётган изчил ислохотларни амалга оширишда ўзаро ҳамжихатлик рухида саъю-харакат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланган мақсад ва натижаларга эришамиз, дея таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш сўнггида талабаларга Қуръони Карим – Мусҳафи Шариф китоби тарқатилди.


«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






