Сут ва унинг фойдалари
Сут гарчи енгил ва юмшоқ кўринса ҳам, унинг хилқати мураккаб табиий таркибга эга. Унда учта озуқалик хусусияти бор: пишлоқлик, ёғлик ва сувлик. Пишлоқлик совуқлик ва намдир, у баданни озиқлантириш хусусиятига эга. Ёғлик мўътадил ҳароратда бўлиб, соғлом инсон баданига майин намликни беради, унинг фойдалари кўп. Сувлик иссиқ намликка эга бўлиб, баданни намлайди. Умуман олганда, сут мўътадилдан совуқроқ ва намроқдир.
Сут чорвадан соғиб олинган вақтда энг яхши ҳолатда бўлиб, вақт ўтиши билан табиий хусусиятини йўқотиб боради. Яъни сут соғилган вақтда совуқлиги камроқ, намлиги кўпроқ бўлади. Нордони бунинг аксидир. Сутнинг энг яхшиси оппоқ тусда бўлиб, оқаргани, ҳиди хушбўй ва таъми ширинидир. Шунингдек, сутнинг енгил ширинлиги, мўътадил ёғли бўлиши, енгиллик ва ғализлик ўртасида бўлишига соғлом, яхши боқилиб, суғорилган чорва сабаб бўлади. Сут васваса, ғам-қайғуга ботиш каби савдойилик дардларини тузатишда фойда беради. Агар сутни асал билан ичилса, ички аъзоларини яралар ва турли йиринглардан тозалайди. Агар шакар билан ичилса, одамнинг рангини тиниқлаштиради. Сут жимў туфайли пайдо бўладиган зарарлардан фориғ этади, кўкрак ва ўпкани яхшилайди. Сил касалига учраган беморларга фойдаси ката бўлиб, бош, ошқозон ва жигарга зарари бор. Сутни кўп ичиш тиш ва милкларга зарар етказади. Шунинг учун сут ичилгандан сўнг оғизни бир марта чайқаб олишнинг фойдаси бор. Икки саҳиҳ китобида шундай ҳадис ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сутни ичганларидан сўнг оғизларини чайиш учун сув олиб келишни буюрдилар, оғиз чайганларидан сўнг “унда ёғ бор”, – дедилар.
Шунингдек, ҳарорати ошиб юрадиган ва боши оғрийдиган беморларга сут ичириш зарарлидир. Доимий сут истеъмол қилиш мияга зарар келтириб, бошни оғирлаштиради, кўриш зеҳнини пасайтиради, мушаклар оғриғи ва жигар фаолияти бузилиши, ошқозон ва ичакларда дам йиғилиб қолишини келтириб чиқаради. Бу касални асал ва занжабил мураббоси кабилар билан даволанади. Бу унга ўрганиб қолмаганлар учундир.
Сутнинг тибий фойдалари:
- Суяклар ва тишлар бўшашиши, болалардаги суяклар юмшаши кабиларда фойда бериши;
- Муолажа қилиш ва кўз толиқишида даво бўлиши;
- Дерматит ва соч тўкилши каби касалликларда шифо бўлиши;
- Она қорнида эмбрионни ҳимоя қилиши;
- Бадҳазмликни тузатиши;
- Руҳий касалликларни тузатиш ва зеҳнни кучайтиришда кўмак бўлиши;
- Жинсий гормонларни ишлаб чиқариши;
- Холестерин миқдорини камайтириш ва қон айланишини мейёрлаштириши;
- Тана фаоллигини ошириш ва анемияга қарши шифо бўлиши;
- Уйқусизлик ва асабийлашиш касалликларида;
- Мия фаолиятини яхшилашда;
- Ўт пуфаги касалликларида;
- Юрак қон томир касалликларида;
- Кўкрак бези ва саратони касалликларида;
- Мушаклар оғриши касалликларида;
- Болалардаги дерматит ва тери қариши касалликларида;
- Тунги кўз ожизлиги ва бошқа кўз касалликларида;
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси Абдулаҳадов Абдулмўмин
манбалар асосида тайёрлади






