SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Гўшти ҳалол ҳайвонларни ҳаромларидан ажрата оламизми?
15.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Ҳайвонларнинг гўшти ҳалол бўлишдаги меъзон.

Аллоҳ таоло: «Эй, иймон келтирганлар! Аҳдномаларга вафо қилинг! Сизга, кейин тиловат қилинадиганларидан бошқа, чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди» , деган. (Моида сураси 1-оят).

Биз «чорва ҳайвонлари» деб таржима қилган сўз Қуръони Карим матнида «ал-Анъом» деб келган. Бу сўз араб тилида туя, қорамол ва қўй-эчкиларга нисбатан ишлатилади. Бунда хонакилари ҳам, ёввойилари ҳам баробардир.

Демак, мазкур ҳайвонлар аслида ҳалолдир. Аммо баъзи мустасно ҳолларда ҳаром бўлиши ҳам мумкин. Ундай ҳоллар оз бўлгани учун уларни алоҳида, бошқа оятларда кўрсатилади.

Моида сурасининг учинчи оятида аслида гўшти ҳалол жониворларнинг гўштлари ҳаромга айланиб қоладиган ўринлари баён қилинган. Унда қуйдаги ҳолатлар айтилади:

– Ўлимтик;

– Қон; (Қоннинг жонлиқни бўғизлаган пайт отилиб чиққани ҳаром. Аммо жониворни шаръий қоидалар асосида сўйгандан кейин гўшт ичида қолган қоннинг зарари йўқ.)

– Чўчқа гўшти;

– Аллоҳдан ўзганинг номи айтиб сўйилган;

– Бўғиб ўлдирилган;

– Уриб ўлдирилган;

– Йиқилиб ўлган; (яъни баландликдан)

– Сузишдан ўлган; (бошқа жониворларнинг сузишидан)

– Йиртқич ҳайвонлар қисман еган ҳайвонлар.

Ояти каримада зикир қилинган бу ҳолатдаги барча ҳайвонларнинг гўшти ҳаромлигига улмолар иттифоқ қилишган. Аммо юқоридаги ҳолларда жониворнинг ҳали жони чиқмаган бўлсаю, уни шаръий йўл билан сўйганда ҳалол бўлиши шартлари борасида кичик ихтилоф мавжуд.

Аллома Муҳаммад Алий ас-Собуний ўзларининг « Роваиул баян тафсиру аятил аҳкам минал қуръан» номли тафсирларида мазкур ҳолатлар ҳақида уламоларнинг фикирларини қуйдагича баён қиладилар;

– Ҳанафий ва Шофеий мазҳабларига кўра жонивор (юқоридаги ҳолларда) тирик ҳолда топилса, яъни унинг думи ҳаракатланиб турган ёки депсиниб турса ва шу каби ҳаёт аломатлари бор ҳолатда уни сўйилса у ҳалол.

– Баъзи уламоларнинг фикрича бу ҳолларда гўшти ҳалол бўлиши учун чорва молларининг ҳаёти мустаҳкам бўлиши шарт. Ҳаёти мустаҳкамлиги эса уни сўйиб (бўғизлаб) бўлгач ҳаракатланиши лозим. Бўғилаётган пайтдаги ҳаракати аҳаммиятсиздир.

Бу борада Имом Молик роҳмаҳуллоҳдан икки қавл ривоат қилинган бўлиб, улар:

-Агар сўювчининг гумонида жонивор ўлган деган фикр ғолиб келса унинг гўшти ҳалол бўлмайди;

– Ҳанафий ва Шофеий мазҳаби каби жониворда ҳаётнинг энг кичик аломатлари бор ҳолатда сўйилса ҳам ҳалол бўлади.

Аллома Собуний бу ихтилофларнинг сабабини қуйдагича изоҳлайдилар: « Уламолар ихтилофларининг сабаби оятдаги « Илло сўйганингиз» иборасидаги истисно. Яъни бу истисно муттасил ёки мунқотеъ экани. Кимки бу истиснони муттасил деса у « истисно (мазкур ҳолда сўйилган жониворни) ҳаромлик ҳукмидан чиқаради”, деб ҳукум қилади. Шунда оятнинг маъноси: “Илло унда ҳаёт қолдиғи бор ҳолда топиб, уни сўйсангиз ана шуни ейиш сизларга ҳалол”, дегани бўлади.

Аммо кимки истиснони “Мунқоте” деса, шаръий сўйиш бундай ҳолатдаги жонлиқни ҳалол қилмаслигига ҳукум қилган. Чунки бу ўринда ҳаром қилинганлардан эмас, балки ҳаром қилишдан истисно бўляпти. Шунда оятнинг маъноси “Сизларга номлари зикр қилинганлардан бошқа жониворлар ҳаром қилинди. Лекин Аллоҳ таоло сўйиш билан» ҳалол қилган жониворлардан сўйганларингиз сизларга ҳалолдир”, дегани бўлади.

Юқорида зикр қилинган ҳолдаги жонлиқларнинг гўштлари ҳаромлик сабабларини шариат ва тибб уламолари қуйидагича изоҳлашади:

– Ўлимтик. У Аллоҳ таоло ҳалол қилган жониворлардан ўзи ўлиб қолганидир. Соф инсоний табиат ўлимтикни хоҳламаслиги ҳаммага маълум. Ўлимтикни билиб туриб ейиш учун инсонлик табиатидан чиқиш керак. Бунинг устига ҳайвонга оғир касаллик етмаса, ўзидан-ўзи ўлиб қолмайди. Касаллик билан ўлган ҳайвондаги турли иллатлар ва микроблар унинг бутун гўштига тарқалиб кетади. Тиб илми бунга ўхшаш ҳикматларни кўплаб кашф етган. Биз билмаган яна қанча ҳикматлари бор.

– Қон. Яъни, ҳайвонни сўйган пайт оққан қонни тўплаб олиб истемол қилиш ҳам ҳаром.Сўйилган ҳайвоннинг томирларида қолган қон ҳаром эмас. Сўйилган ҳайвонларнинг бўғзидан оққан қонни ҳам соф инсоний табиат инкор этади. Тиббий нуқтаи назардан қараганда ҳам, ҳайвон сўйилганда ундаги мавжуд рча микроблар, касалликлар ва бошқа зарарли иллатлар қон билан чиқиб кетади, уларни тўплаб, тановвул қилиш кони зиён. Аллоҳ таоло инсонларга зарар келтирадиган нарсаларнинг барчасини ҳаром қилади.

– Чўчқа гўшти. Оятда фақатгина гўшти зикр қилинган бўлсада унинг барча аъзолари ҳаромдир. Ҳаттоки у мусулмонлар учун мол ҳисобиланмайди. Уни сотиш ёки сотиб олиш мусулмон кишига мутлоқ жоиз эмас. Униг ҳаромлик ҳикматларига келсак, « Тафсирул мунир» ва « Роваиул баян фи тафсири аятил аҳкам» асарларида қуйдаги иллтлар баё қилинади:

– Унинг гўшти зарарли. Соғлом табиат ундан нафратланади. Чунки у ифлос ҳайвон. Одатда чиқинди ва нажосатлар билан озуқланади. Шу сабабли ўзи ҳам нажосатдир;

– У ўзида ўлимга сабаб бўлувчи кучли бактерия ва микробларни олиб юради. Шу сабабли унда катта зарарлар мавжуд;

– Унда даюсликка ўхшаш кўплаб ифлос табиатлар мавжуд. Ҳеч қачон ўзининг ургóчисини қизғанмайди. Уни гўшти билан озуқланган шахс булардан тасирланади. ( Зеро инсон танаси барча озуқалардан, шу озуқанинг таркибида мавжуд моддалардан тасирланади. Баъзи таомлар инсонни иссиғини оширса, баъзилари совуғини оширади).

– Уни гўштини истемол қилган кишига, қанчалик тоза жойда боқилса ҳам, чўчқанинг мушаклари орасида бўладиган сипиралсимон гижжа туҳумлари кўчиб ўтади. ,

– Аллоҳ таолодан ўзганинг номи айтиб сўйилган жонлиқнинг гўшти. Унинг ҳаромлигида бирор-бир моддий нажосат ва зарарлар туфайли эмас, балки маънавий зарар туфайлидир. Инсонларни яратиб жон ато қилган Аллоҳ таоло ҳайвонларни ҳам яратиб, уларга ҳам жон ато этди. Мусулмонларга гўшт маҳсулотларидан бошқа озуқаларда уни тайёрлаётган кишининг эътиқоди аҳамиатсиз. Аммо юқорида айтилганидек жон ва руҳ эгаси бўлган ақллилар бундан мустасно. Зеро уларнинг руҳи бўлганлиги туфайли аслида гўштларини танаввул қилишимиз жоиз эмас. Лекин Аллоҳ азза ва жалла бизларга уларни махсус шартларга риоя қилган ҳолда улардан озуқа сифатида фойдаланишимизга руҳсат берди. Агар унинг кўрсатмаларига амал қилмасак жониворларнинг гўштидан тановвул қилишимиз дурус эмас. У шартлардан бири руҳни чиқараётган пайтда шу руҳни яратган Зотни эслаб, зикр қилишдир. Агар бу шарт бажарилмай, қолган барча шартлар шаръий асосда амалга оширилса ҳам ҳайвоннинг гўшти ҳалол бўлмайди.

Ўктамов Бехруз 4-курс талабаси

What you can read next

Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан ... (Тўртинчи қисм)
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан … (Саккизинчи қисм)
Қуръон курси тингловчилари ўртасида мусобақа уюштирилди
Қуръон курси тингловчилари ўртасида мусобақа уюштирилди
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРТ-ШАРОИТГА БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ ҲАВАС ҚИЛДИ
Ўзбекистонлик ҳожиларга яратилган шарт-шароитга бутун дунё мусулмонлари ҳавас қилди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP