Бизга яхши малулки Ислом шариати кишиларнинг жони, моли, обрў-эътибори, насл-насабини сақлашга катта эътибор қаратади. Шу манода кишиларнинг покиза ва ҳалол таомларни тановвул қилиб, нопок ва нотоза, завқи салим табиатли кишининг кўнгли тортмайдиган маҳсулотлани истемол қилишдан қайтариши уларнинг саломатликлари гарови экани ҳеч кимга сир эмас. Бй борада мусулмонларнинг дастурул амали бўлган Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ижмолий ва тафсилий кўрсатмалар талайгина. Мисол тариқасида қуйдагиларни зикр қилиш мумкин:
– « Эй имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукур қилингиз. У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (истемол қилишни қатъий) ҳаром қилди. Аммо, зулумкор ва тажовузкор бўлмаган ҳолда, заруратан, мажбур бўлса (очлик танглиги юзасидан тановул қилса) унга гуноҳ йўқдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир». (Бақара сураси 172-173 оятлар)
– “Эй имон келтирганлар! Битимлар (аҳдлар)га вафо қилингиз! Сизлар учун чорва (хонаки) ҳайвонлар (гўшти) ҳалол қилинди. Сизларга (номлари) ўқилажак (ҳайвонлар) бундан мустасно. Эҳром (ҳаж ибодати) да бўлганларингизда ов қилишни
ҳалол деб санамагайсиз. Албатта, Аллоҳ ирода қилган нарсага ҳукум қилур” (Моида сураси 1-оят).
– “Ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи айтиб сўйилган, бўғиб ўлдирилган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган ва йиртқич ҳайвон (қисман) эган (ҳайвонлар) сизларга ҳаром қилинди, илло (шаръан) сўйганингиз (ҳалолдир). Яна бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўшти)” (Моида сураси 3-оят)
– Жобир розияллоҳу анҳудан ривоат қилинади: « Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан наҳи қилдилар, йилқига эса изн бердилар».
Юқоридаги кўрсдатмалар асосида уламолар озиқ-овқат махсулотларини, хусусан гўшт маҳсулотларини ҳалол бўлишининг асосий қоида ва мезонларини ишлаб чиққанлар. Бу борада ҳам тўрт мазҳаб имомлари аксар ҳайвонларнинг ҳалоллигида иттифоқ қилсаларда баъзи жониворларнинг ҳалол ёки макруҳлигида ихтилоф қилганлар.
Қуш гўшти ҳалол бўлишининг шартлари:
Уламоларнинг ижтиҳодига кўра қушлардан у билан ов қиладиган тирноқли йиртқич қушлар ҳаромдир. Бу қушларнинг гўшти ҳалолидан гўшти ҳаромини ажратувчи умумий қоида бўлиб, уч мазҳаб уламолари, Ҳанафий, Шофеий ва Ҳанбалий, бу қоидада иттифоқ қилфанлар. Тирноқлари бўлиб, у билан ов қилмайдиган кабутарга ўхшаш қушлар эса ҳалолдир. Жумҳур фақиҳларнинг бу борадаги далиллари Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қозиқ тишли йиртқичлар (гўшти)дан ва барча ўткир тирноқли қушлар (гўшти)дан қайтардилар», деган ҳадисларидир. (Абу Довуд ва Баззор ривояти)
Аммо Моликий фақиҳларининг фикрича агар унда бировнинг ҳаққи бўлмаса ҳар қандай зарарсиз, покиза ҳайвон гўштини ейиш ҳалолдир. Шу жумладан йиртқич қушларни ҳам. Бургут ва лочин каби қушлар ҳам шу жумладан Моликий мазҳабида ҳалол.
Юқорида айтилганидек бу умумий қоида бўлиб унда баъзи истиснолар мавжуд. Қуйида биз уларни баён қиламиз:
– Ҳанафий мазҳабидаги қушлар борасидаги гаплар:
– Сассиқпўпшак (ҳудҳуд), кўршапалак, жўрчи (йиртқич қуш), бойўғли, ола қарға, гўнг қаргалар гўшти ҳаром қушлардир.
– Қалдирғоч ва бойўглининг гўшти ҳалол.
-Сороднинг гўшти макруҳ.
– Моликий мазҳабиа:
– Бойўғли, кўршапалак, сород, жўрчи қушнинг гўшти ҳаром;
– Қалдиргóч, жўрчи қуш ва барча қарға турлари ҳалол. Аммо сассиқпўпшакнинг гўшти макруҳ.
– Шофеий ва Ҳанбалий мазҳабларида:
– Сассиқпўпшак, қалдиргóч, бойўғли, кўршапалак, ҳакка, гўнг қарғақарғаларнинг гўшти ҳаром.
Ўктамов Бехруз,
4-курс талабаси






