SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мавороуннаҳрдан етишиб чиққан тафсир уламолари
01.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Мавороуннаҳрдан етишиб чиққан тафсир уламолари

Мовароуннаҳрда тафсиршунослик ўзига хос тарзда ривожланиб, турли даврларда ўраб турган муҳит шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда Қуръон шарҳи бойитиб борилган. Аллома Ибн Ҳалдун таъкидлаганидек: “Уларда Ислом илмларини қабул қилиш ва  ривожлантиришга лойиқ малака бор эди”. Бир оз вақт ўтиши билан муҳаддислар мадрасаси пайдо бўлди ва улар  Қуръон тафсири тўғрисидаги асарларни жамлаган биринчи кишилар деб эътироф қилиндилар. Уларнинг пешқадами Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий эдилар. “Кашфу Зунун” номли китобда зикр қилинишига  кўра, у зот “Тафсири Кабир” номли алоҳида бир тафсир китоби таълиф қилган эканлар, лекин мазкур китоблар бизгача етиб келмаган.

Иккинчи ҳижрий тафсир илми ҳадисдан ажраб алоҳида илм бўлгандан сўнг, Мовароуннаҳрда улкан муфассирлар етишиб чиқа бошладилар. Улардан қуйдагиларни мисол қилиб келтирамиз:

Имом аз-Замахшарий. Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад                аз-Замахшарий ҳижрий 467-йил 27-ражаб чоршанба куни, мелодий 1075-йил       19-мартда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Ёшлигидан илмга интилган Маҳмуд отасидан ўзини мадрасага ўқишга юборишини илтимос қилади. Ўғлидаги илмга бўлган зўр иштиёқни сезган ота унинг раъйига боради. Ана шу пайтдан  ёш толиби илм фаннинг турли соҳалари билан қизиқиб, уларни ноёб истеъдод ва ажойиб ижтиҳод билан эгаллай бошлади. Олимнинг шундан кейинги ҳаёти хорижий ўлкаларда кечади. Дастлаб у Хуросонга, сўнгра Исфаҳонга, Боғдод ва Макка шаҳарларига боради. Маккада икки йил умр кечирган олим ватанига қайтадида, шу ерда ижод билан машғул бўлади. Сўнгра яна илм талаби билан хорижий юртларга сафар қилади. Дамашқ аҳли донишларидан баҳра олади, Маккаю Мукаррамада уч йил туриб, билим ва ижодий малакасини такомиллига етказади ва Макка амири Ибн Ваққоснинг самимий ёрдамидан илҳомланган аз-Замахшарий Қуръони Карим тафсирига бағишланган ўзининг машҳур “Ал-Кашшоф” асарини ёзиб тугатади.

Бу олимнинг буюк асари     “Ал-Кашшоф” ҳақида сўз юритадиган бўлсак,  у буюк асар ҳижрий 528-йил ёзилган  тафсир тўққиз асрдан кўп вақт ўтишига қарамай, илмий   қийматини йўқотгани йўқ. Муфассир унда Қуръони Карим оятларининг балоғати, фасоҳати ва бошқа нозик томонларини кўрсатиб берган. Тафсирнинг машҳурлигини қўлёзма нусхаларини кўплигида, унга ўнлаб хошия ва шарҳлар ёзилганида кўриш мумкин. Биргина Мисрдаги “Дорул китоб          ал-Мисрия” кутубхонасидаги тафсирнинг саксон бешта қўлёзмаси бор. Теҳрон, Боғдод ҳамда Европа кутубхолналарида ҳам тафсир қўлёзмалари сақланади. Жумладан, Шарқшунос Брокелмон Лондон кутубхонасида “Кашшоф”нинг асл нусхасидан кўчирилган қўлёзма борлиги ҳақида маълумот беради.

“Кашшоф” тафсирининг Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти қўлёзмалар жамғармасида бир неча қўлёзмалари сақланади.

Кашшофдаги наҳв, сарф, балоғат илмларига доир форсча 280-та варақли яна бир қўлёзма бор. Қўлёзманинг кўчирувчиси ҳақида маълумот йўқ. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси кутубхонасида ал-Кашшоф тафсирини тўлиқ қўлёзма нусхаси сақланмоқда.

Абул Лайс ас-Самарқандий.   Наср ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Абул Лайс ас-Самарқандий ал-Ҳанафий тафсир, фиқҳ, усул (Дин асослари), ақида, зуҳд бўйича кўплаб асарлар яратган буюк алломадир. Аллома яшаган даврда луғат, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмлари юртимизда жуда ривожланган ва бу илмлар билан машғул олимлар бутун ислом оламига машҳур эдилар. Олимнинг “Баҳрул улум”, “Уйун ал масоил”,       “Танбийҳ ал-ғофилийн”, “Бўстон ал-Орифийн” асарлари бизнинг асримизгача етиб келагн ва нашр қилинган.

Аломанинг туғилган йили ҳақида муаррихлар ҳижрий 301-310-йилларни кўрсатадилар. Ул зотнинг Абул Лиайс куняси исмидан ҳам юқори даражага кўтарилди ва машҳур бўлиб кетди. Куняси билан лақаби қўшилиб “Фақиҳ Абул Лайс” деб айтилар эди. Алллома фиқҳ илмида юксак мартабага эришган, ўз замсонасида унга тенг келадиган олим топилмас эди.

Туғилган жойи ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқанда бўлиб, “Баҳрул улум” тафсирининг кириш қисмида бу шаҳар ҳақида шундай дейилади: “Араблар уни Сирон ҳам дейдилар, Сафд водийсининг жанубида жойлашган бу жой иқлими яхши ва катта шаҳардир”.

Абул Лайс Самарқандий кўлаб нодир асарлар яратган. Улардан “Баҳрул улум” (Илмлар денгизи) номли тафсири муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда бу тафсирнинг 4 та нусхаси сақланган. Икки нусхаси Миср Араб Республикасида, бир нусхаси Эдинбург кутубхонасида ва бир нусхаси Тошкентда сақланмоқда. Маҳмуд Ҳусайн аз-Захабий “Ат-тафсир вал муфассирун” асарида Ас-Самарқандийнинг ушбу  “Баҳрул улум” (Илмлар денгизи) тафсири ҳақида шундай деб ёзади. “Бу тафсирни кўп маротаба ўқиб чиқдим, муаллиф бир бобида  салаф уламоларидан ривоят қилган ҳолда кишиларни тафсир илмини ўрганишга  чақирилиши  ва унинг фазилатини баён қилишини кўрди. Сўнг араб тилини мукаммал ўрганмаган, оятнинг нозил бўлиш сабабларини яхши билмаган кишиларни фақат ўз раъйидан келиб чиққан ҳолда, граматика ва оятни нозил бўлиш сабабларини билмай туриб тафсир қилишлари мумкин эмаслигини баён этган. У ўз асарида тафсирга бўлган ҳурматни нафақат ўз фикри билан, балки салаф уламоларининг сўзларидан ҳам далил келтириб исбот қилади. “агар бирор киши араб тилини ва оятнинг нозил бўлиши сабабларини яхши билмаса, тафсирни ўрганиш ва  ёд олишга ҳаракат қилсин, бирор олимдан ҳикоя тарзида сўзлаб бериши ҳам мумкиндир”. Муфассир салаф уламоларининг сўзларидан саҳоба ва тобеъинларнинг ривоятларида ва улардан кейин ўтган тафсир уламоларининг сўзларидан келтириб тафсир қилади. Абу Лайснинг вафоти ҳақида ҳам муаррихлар турли саналарни кўрсатадилар.

Фахруддин ар-Розий. Бу улуғ муфассирнинг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ибн Али ат-Тамимий ал-Бакрий ат-Табаристоний ар-Розий бўлиб, лақаби Фахруддин, ибн ал-Ҳатиб аш-Шофеъий номи билан маҳур бўлган. Бу зот ҳижрий сананинг 544-йилида таваллуд топган. Уламолар уни тафсир ва каломда ақлий илмларда, луғатда беқиёс бўлиб, бутун оламга довруғи кетган бўлган, узоқ ерлардан уни зиёратига ва илмидан баҳра олишга келувчилар кўп эди. Фахруддин ар-Розий аввал отаси, Раъй шаҳрнининг хатиби номи билан танилган Зиёуддиндан, кейин эса,  ал-Камол, ас-Самоний,       ал-Мажид, ал-Жидий ва бошқа кўп уламолардан таълим олдилар.

Фахруддин ар-Розий жуда кўп ва турли мавзуларда китоб тасниф қилганлар, у зотнинг китоблари кўп мамлакатларга тарқалган. У зотнинг ёзган китобларидан энг муҳимлари қуйидагилар: “Мафотиҳул-ғайб” тафсири, “Тафсиру сура ал-Фатиҳа”, “Китобул баён вал-Бурҳон” калом илми ҳақида, “Ал-Маҳсул” усулул фиқҳ ҳақида ва бошқа асарлари мавжуд.

Фаҳриддин ар-Розийнинг “Мафотиҳул-ғойб” номли тафсири катта саккиз жилддан иборат ва нашр этилган, уламолар орасида қўлма-қўл бўлган мўътабар асардир. Аммо, Ибн Қозий Шаҳбанинг айтишича, Фаҳриддин ар-Розий мазкур асарни тугата олмаган. Худди шундай  маълумотни Ибн Ҳолликон “Вафоётул аъён” китобида ҳам ёзган. Фаҳриддин ар-Розий ҳижрий сананинг 606-йилида Раъй шаҳрида вафот этдилар.

Абул Барокат ан-Насафий. Насафдан етишиб чиққан забардаст олимлардан  Абул Барокат ан-Насафий ўзининг чуқур билими, тафсир, ақида ва фиқҳ саҳаларидаги етук илми билан машҳур бўлди.

Абул Барокат ан-Насафийнинг тўлиқ исми, Хофиз ад-Дин Абул Барокат Абдулоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд ан-Насафий бўлиб, Муҳаммад Шафиқ Гирбоннинг (Ал-Мавсуат ал-арабият ал-муяссара) арабий енгил қомус асарида алломанинг таваллуди 629-ҳижрий, 1232-мелодий йил деб берилган. Абул Барокат ан-Насафий  ҳақида кўплаб маъбааларда қисқа бир-бирини такрорлайдиган маълумотлар берилган. Абул Барокат Насафийнинг асарлари қуйидаги илмларни ўз ичига қамраб олади: тафсир, ақийда, фиқҳ,  усул-фиқҳ.

Бу олимнинг тафсир илмига оид ёзган асари “Мадорик ат-Танзил ва Нақоиқ ат-Тавкил” (Қуръон моҳият ва таъвил ҳақиқатлари)  Насафийнинг энг машҳур асари бўлиб, у мусулмон оламидаги Қуръонга ёзилган мўътабар тафсирлардан биридир. “Мадорик ат-Танзил ва Нақоиқ ат-Тавкил” асари яратилган даврдан бери илм аҳли томонидан катта қизиқиш билан ўқиб келинаётгани ва хорижий диний таълим муассасаларида дарслик сифатида   фойдаланилаётгани унинг энг эътиборли ҳамда муҳим тафсирлардан эканлигини кўрсатади. У Абул Барокат Насафийнинг бошқа асарлари орасида ўзининг улкан илмий аҳамияти билан ажралиб туради.

Бундан ташқари Мовароуннаҳрда яна кўплаб забардас тафсир уламолари етишиб чиқганлар биз бу ҳақида яна бошқа мақоларимизда иншаАллоҳ келтириб ўтамиз.

Абдувоҳидий Бўрибоев,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси

What you can read next

Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга дарахтларнинг бўйсуниши
Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломнинг узоқ масофада бўлаётган воқеалар ҳақида хабар беришлари
ЖАҲОЛАТНИ ЕНГИШНИНГ БИРДАН БИР МАНБАИ – БИЛИМ
Жаҳолатни енгишнинг бирдан бир манбаи – билим
Фитр садақаси
Фитр садақаси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP