Жорий йилнинг 3 март куни билим юртида 2017-2018 ўқув йилининг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган ота-оналар мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда устозлар, талабаларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Йиғилишни билим юрти мудири Зиёвуддин Мирсодиқов кириш сўзи билан очди. Билим юртидаги ўқув жараёни ҳамда “Назарбек” талабалар турар жойида яратилган шарт-шароитлар билан ота-оналарни таништириб ўтди.

Йиғилишда талабаларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари. Якуний назорат натижалари ҳисоботлари, аъло баҳолар ва намунали хулқ билан таълим олаётган талабаларни рағбатлантириш ва бошқа турли масалалар муҳокама қилинди.
Билим юртида талабаларнинг ота-оналари билан мунтазам алоқа ўрнатилган бўлиб, гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Билим юрти мудири З.Мирсадиков йиғилишда шу масалага алоҳида тўхталиб ўтиб ота-оналарни ҳамкорликда янада фаол бўлишликка чақирдилар. Шунингдек, ота-оналар билим юртидаги ички тартиб қоидаларга оид низом ва буйруқлар, талабалар истиқомат қилаётган “Назарбек” талабалар турар жойида қилинган ишлар, яратилган шарт-шароитлар, талабалар фойдаланиши мумкин бўлган қулайликлар билан таништириб ўтдилар.
Интизомли ва аъло баҳоларга ўқиган талабаларнинг ота-оналарига билим юрти томонидан фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалар тақдим этилди.


Йиғилиш якунида билим юртида хизмат қилаётган устозлар ва ишчи-ходимлар ҳамда таълим олаётган талабалар ҳақига ота-оналар томонидан дуолар қилинди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти тарбиячи-мударриси Ахунджанов Рустам






